Ҳиндистон ҳарбийлари Кашмирдаги қишлоқларни ўққа тутди

Ҳиндистон ҳарбийлари Кашмирдаги қишлоқларни ўққа тутди

Ҳиндистон ва Покистон ҳарбийлари Кашмир баҳсли минтақасидаги чегара ҳудудида отишма содир этишди. Бу ҳақда AP хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, рўй берган ҳодиса оқибатида камида тўрт нафар оддий фуқаро ҳалок бўлган, яна тўрт нафари яраланган.

Покистон ҳукуматидан билдиришларича, Ҳиндистон қўшинлари Кашмир ҳудудидаги чегараолди қишлоқларига тартибсиз зарбалар берган, бунинг натижасида ёш бола ҳам ҳаётдан кўз юмди.

Аниқлик киритилишича, артиллериядан ўққа тутиш оқибатида яна уч киши жароҳатланган. Шунингдек, бир нечта уй бутунлай вайрон бўлди.

Покистоннинг қайд этишича, бу ҳаракатларга жавоб қайтариш «шунга муносиб» бўлади.

Total Views: 488 ,

Добавить комментарий

Трамп Хитойдан айрим маҳсулотлардан божларни дарҳол олиб ташлашни сўради

Трамп Хитойдан айрим маҳсулотлардан божларни дарҳол олиб ташлашни сўради АҚШ...

Закрыть