Эрдўған тузумини танқид қилган хорижликлар Туркияга келишлари билан ҳибсга олинади  

Эрдўған тузумини танқид қилган хорижликлар Туркияга келишлари билан ҳибсга олинади  

Туркия ички ишлар вазирлиги президент Ражаб Тоййиб Эрдўған тузумига қарши чиқувчи хорижликлар Туркияга келишлари билан дарҳол ҳибсга олинишларини маълум қилди. Бу ҳақда The Times нашри хабар берди. 

Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сойлунинг айтишича, сайёҳлар Туркияда тақиқланган Курдистон ишчи партияси намойишларига ташриф буюриб “сотқинлик” қилганликлари аниқланса, Бодрум ва Анталия каби оммавий курортлар аэропортларидаёқ ҳибсга олинишлари мумкин.

“Европа ва Германияда бу террорчилик ташкилотининг намойишларида иштирок этувчи ва сўнгра Анталия, Бодрум ёки Муглага таътилга келувчи одамлар бор”, деб айтган Сойлу. 

Туркия томонининг бу таҳдидлари Германияда жиддий қабул қилиниб, мамлакат ташқи ишлар вазирлиги ўз фуқароларига агар Туркияга бормоқчи бўлсалар, яхшиси Эрдўған ҳукуматини ижтимоий тармоқларда танқид қилмасликни тавсия қилган.

Туркияда охирги 12 ой ичида камида 6 нафар германиялик турк ҳибсга олинган ва турли сиёсий жиноятларда айбланмоқда. 

Бундан ташқари, ўтган ҳафта Анқара Истанбулда ишловчи 3 нафар немис журналистининг ишлашга рухсатини улар “Туркия обрўсига путур етказаётгани” асоси билан қайтариб олган.

Total Views: 593 ,

Добавить комментарий

Италия давлат қарзи дақиқасига 70 минг еврога кўпаймоқда

Италия давлат қарзи дақиқасига 70 минг еврога кўпаймоқда Италия давлат...

Закрыть