Чехия амалдорларининг Тайванга келиши Хитойнинг ғазабини келтирди

Чехия амалдорларининг Тайванга келиши Хитойнинг ғазабини келтирди

Чехия сенатининг спикери Милос Вистрсил якшанба куни расмий ташриф билан Тайванга келди. Аммо, бу ҳолат Тайванни ўзининг ҳудуди деб даъво қилувчи Хитой расмийларига ёқмади. Хитойлик дипломат Ванг Йининг айтишича, Вистрсил Тайванга расмий ташриф уюштириб, ”Ягона Хитой” қоидасини бузди ва у бунинг учун “катта жарима” тўлашини айтди. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазирлиги душанба куни хабар берган.

Вистрсил 30 август куни 90 кишилик делегация билан савдо алоқаларини ривожлантириш учун Тайванга етиб келди. Хитой бу мамлакатни ўзига тегишли эканини таъкидлаб, уни дунёнинг бошқа мамлакатларидан изоляция қилишга уриниб келади. Вистрсил Чехия республикаси Тайванни демократик тарзда бошқариладиган орол сифатида кўришини ва Пекиннинг бу мамлакат билан алоқаларга тўсқинлик қилишига қарши эканини таъкидлади.

Ванг Йи Вистрсилнинг ташрифи провокация эканини ва Тайван “Хитойнинг ажралмас қисми” эканини айтган. Чехия делегацияси бу ерда 4 сентябргача қолади. Вистрсил ушбу беш кунлик ташриф чоғида Тайван парламентида нутқ сўзлайди ва Тайван президенти Цаи Инвен билан ушрашади.

Чехия амалдорларининг келиши хорижлик вакилларнинг Тайванга сўнгги икки ҳафта ичидаги иккинчи ташрифи бўлди. Бундан олдин АҚШ соғлиқни сақлаш секретари Алекс Азар ҳам Тайванга келганди.

Total Views: 375 ,

Добавить комментарий

Хитой-Ҳиндистон чегарасида яна зиддият

Хитой-Ҳиндистон чегарасида яна зиддият Хитой-Ҳиндистон чегарасида яна зиддиятли вазият юзага...

Закрыть