БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси 28 март воқеасини холис тергов қилишга чақирди

БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси 28 март воқеасини холис тергов қилишга чақирди

БМТнинг Ўзбекистондаги доимий мувофиқлаштирувчиси Хелена Фрэйзер 28 март куни Тошкентдаги Амир темур ҳиёбонида содир этилган тартибсизликни қоралади.

“Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бутун дунёда бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам ҳар қандай кишига қарши қаратилган камситиш ва зўравонликнинг барча шаклларни қоралайди”,— дейилади Хелена Фрэйзер баёнотида.

БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳуқуқ-тартибот органларини 28 мартда содир этилган воқеани холис тергов қилишга чақирган.

Хелена Фрэйзер оммавий ахборот воситалари, блогерлар ва фуқаролик жамиятини инсон ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида зўравонликка қарши ҳамкорликда курашга чақирган.

Total Views: 168 ,

Добавить комментарий

Путин Меркель ва Макрон билан видеоконференцалоқа орқали музокара ўтказди

Путин Меркель ва Макрон билан видеоконференцалоқа орқали музокара ўтказди Россия...

Закрыть