БМТ: Хитойда ҳақиқатан ҳам одамларни ичак-чавоғини олишган

БМТ: Хитойда ҳақиқатан ҳам одамларни ичак-чавоғини олишган

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти инсон ҳуқуқларига ғамхўрлик қилди ва узоқ вақтдан бери мавжуд бўлган крипипастани тасдиқлади. Хитойда ҳақиқатан ҳам одамларни ичак-чавоғини олишган.

Хитойда яширин трансплантологияси индустрияси хақидаги воқеалар крипипаста, деб ҳисобланган ва Хитой ҳукуматнинг ўзи бу ҳақидаги ҳар қандай маълумотни хаёлпарастлик, деб атаб келган.

Бироқ, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши, Хитойда инсон аъзолари чиқариб олинади ва оддий фуқароларники сотилади ва бу биргина ҳолат эмас, балки саноат миқёсидаги ҳодисалар ҳисобланади.

“Хитой трибунали” жамиятининг адвокати Ҳамид Саби Женевадаги БМТ штаб-квартирасида Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш йиғилишида сўзга чиқиб, Хитой ҳукумати сиёсий маҳбуслар ва диний озчилик вакиллари ички аъзоларини чиқариб олишгани ҳақида ҳисоботни ўқиб эшиттирди, деб хабар беради Independent.

Трибунал ўзининг расмий порталида ҳисоботни жойлаштириб, унга кўра 1999 йилдан буён Хитойда тақиқланган Фальньгун руҳоний гуруҳи вакилларидан, шунингдек, уйғур мусулмон озчиликлари, тибетликлар ва баъзи насроний мазҳаби вакилларининг ички аъзолари мажбуран олиб ташланган, деган хулосани келтирган.

«Одамлар буюртма бўйича ўлдирилган. Улар тириклигидаёқ танаси очилган. Буйраклар, жигар, юрак, ўпка, шох парда ва терилар чиқариб олинган ва кейин сотилган».

Хамид Саби Хитойнинг Шинжон шимоли-ғарбий қисмида уйғурларни «қайта тарбиялаш» компанияси, аслида ички аъзолар банки сифатида ишлатилганини ва жамоат аъзолари доимий равишда тиббий кўрикдан ўтказилаётгани хақида гапириб берди.

Total Views: 989 ,

Добавить комментарий

Саудия Арабистони сайёҳлар учун туристик визалар беришни бошлайди

Саудия Арабистони сайёҳлар учун туристик визалар беришни бошлайди Бундай визани 49...

Закрыть