БМТ: Бутун дунё бўйлаб норозилик намойишлари ортмоқда

БМТ: Бутун дунё бўйлаб норозилик намойишлари ортмоқда

Қайд этилишича, норозиликлар ҳукумат ва сиёсатчиларга ишончнинг йўқлиги, шунингдек, ҳукуматнинг намойишчиларга нисбатан ортиқча куч ишлатиши ортидан янада ортмоқда.

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармаси бутун дунёда норозилик ҳаракатлари ўсганлигини қайд этмоқда. Бу ҳақда бошқарма вакили Равина Шамдасани маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Боливия, Чили, Ҳонгконг, Эквадор, Миср, Гвинея, Ҳаити, Ироқ ва Ливанда норозилик намойишлари кузатилмоқда. Бундан ташқари, аввалроқ Жазоир, Ҳондурас, Никарагуа, Малави, Россия, Судан, Зимбабве, Франция, Испания ва Британияда норозилик намойишлари бўлиб ўтганди.

"Албатта, бу намойишлар сабаблари турлича ва олдиндан бирор хулосани айтмаслик лозим. Умумийликлар ҳам бор: айниқса, ижтимоий-иқтисодий шароитлар, коррупция, бойлар ва камбағаллар ўртасидаги фарқ кучайиб боришидан аҳоли ғазабда ва норози", — деди Шамдасани.

Қайд этилишича, норозиликлар ҳукумат ва сиёсатчиларга ишончнинг йўқлиги, шунингдек, ҳукуматнинг намойишчиларга нисбатан ортиқча куч ишлатиши ортидан янада ортмоқда.

Total Views: 735 ,

Добавить комментарий

АҚШ савдо вазирининг ЕОИИ ҳақидаги сўзлари Россиянинг ғашига тегди

АҚШ савдо вазирининг ЕОИИ ҳақидаги сўзлари Россиянинг ғашига тегди Россия...

Закрыть