БМТ: 2021 йил энг жиддий гуманитар инқироз йили бўлиши мумкин

БМТ: 2021 йил энг жиддий гуманитар инқироз йили бўлиши мумкин

Очарчилик ёқасидаги одамлар сонининг тез ўсаётганлиги сабабли келаси йил ҳалокатли бўлиши мумкин. Бу ҳақда БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастури ижрочи директори Дэвид Бизли маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, “COVID-19 сабабли очарчиликдан ўлиши мумкин бўлган инсонлар сони 135 миллиондан 270 миллион нафарга етган”.

“2021 йил БМТ ташкил этилганидан буён энг жиддий гуманитар инқироз йили бўлиши мумкин”, — деди Бизли БМТ Бош ассамблеясининг коронавирусга қарши кураш бўйича махсус сессиясида.

У шу боис дунё етакчилари ва халқаро ташкилотларни “очарчилик ва миграцияни келтириб чиқарувчи сабабларга қарши курашни молиялаштиришга устувор эътибор қаратишга” чақирди.

Total Views: 200 ,

Добавить комментарий

Хитой Ойга ўз байроғини ўрнатди

Хитой Ойга ўз байроғини ўрнатди Фазовий қурилма модулларидан бири Ой...

Закрыть