Bloomberg: Пандемия даврида тўпланган нефть захиралари деярли тугаб бўлди

Bloomberg: Пандемия даврида тўпланган нефть захиралари деярли тугаб бўлди

Коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқироз оқибатида тўпланган ортиқча нефть захиралари деярли тугаб бўлди, деб хабар берди Bloomberg.

Халқаро энергетика агентлигининг (ХЕА) маълумот беришича, февраль ойи ҳолатига кўра, омборларда тўпланган ёқилғи миқдори 20 фоиздан ҳам камроқ қолган эди. Ўшандан буён мавжуд ёқилғи ҳажми янада қисқарди, деб таъкидлади Bloomberg.

ХЕАнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2020 йилнинг июль ойида дунё омборхоналарига энг юқори даражада — 249 миллион баррель нефть тўпланиб, 2015—2019 йиллардаги ўртача кўрсаткичлардан ошган эди. 2021 йилнинг февраль ойида эса уларнинг миқдори 57 миллион баррелгача камайди.

Нефтьга бўлган талабнинг қайта тикланиши ва нархининг кўтарилиши сабабли ёқилғи истеъмолининг даражаси ўсди. ICE London биржасининг маълумотларига кўра, Brent нефти 16 апрель куни савдоларни 66,7 доллар билан якунлади. Шу ўринда, Bloomberg’нинг қайд этишича, Россия, Саудия Арабистони ва Нефть экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти (Organization of Petroleum Exporting Countries, OPEC) ишлаб чиқариш чекловларини эҳтиёткорлик билан юмшатиш орқали омборларнинг бўшатилишини қўллаб-қувватлади.

Табиий ресурслар бозори тадқиқотининг раҳбари Эд Морзенинг сўзларига кўра, пандемия даврида тўпланган нефть захиралари қолдиқларининг деярли барчаси Хитойда жойлашган. АҚШ Энергетика маълумотлари бошқармасига кўра, АҚШ омборларидаги захиралар пандемиягача бўлган даврдаги каби 1,28 миллиард баррелгача қисқариб, деярли тугади. Ўтган ҳафтада АҚШнинг шарқий соҳилларидаги захиралар охирги 30 йил ичидаги энг паст даражагача тушиб кетди, деб қўшимча қилди агентлик.

Бундан ташқари, танкерларга жойланган нефть захиралари ҳам қисқариб бормоқда. IHS Markit таҳлилчилари Ен Лин Сонг ва Фотиоса Кацуласанинг баҳолашича, ўтган икки ҳафта давомида ушбу захиралар 27 фоизга қисқариб, 50,7 миллион баррелгача камайган.

Citigroup’нинг прогнозларига кўра, нефтга талабнинг ортиши билан 2021 йилнинг ярмида ҳам захиралар кунига 2,2 миллион баррелга қисқаришда давом этади, бунинг натижасида Brent нефтининг нархи бир баррели учун 74 долларгача, ҳатто ундан ҳам кўпроққа қимматлашиши мумкин.

Total Views: 97 ,

Добавить комментарий

Байденнинг ёрдамчиси ҳамда Патрушев  ўртасида телефон суҳбати бўлиб ўтди

Байденнинг ёрдамчиси ҳамда Патрушев  ўртасида телефон суҳбати бўлиб ўтди АҚШ...

Закрыть