Башар Асад 8 йил ичида илк бор расмий ташриф билан Эронга келди

Башар Асад 8 йил ичида илк бор расмий ташриф билан Эронга келди

Сурия президенти Башар Асад 25 февралда Эронга ташриф билан келди. Бу Асаднинг Сурияда 2011 йилда бошланган урушдан кейин қўшни давлатга илк ташрифи бўлди. Асад охирги 8 йил ичида расмий ташриф билан фақатгина Россияга ташриф буюрган.  

Асад ташрифи давомида Эрон президенти Ҳасан Руҳоний билан учрашди. Икки етакчи икки томонлама муносабатларни ва Сочида Сурия бўйича ўтган саммит натижаларини муҳокама қилишган. 

Маълум қилинишича, Руҳоний ва Асад ўзаро муносабатларнинг ривожланишидан мамнуният билдиришган ва барча даражаларда ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олишган.

“Руҳоний Теҳрон Сурияга террорчиликка қарши курашни якунлаш ва мамлакатни тиклаш учун барча зарур воситаларни етказишни давом эттиришини таъкидлаб ўтган”, дейилган хабарда.

Ўз навбатида Асад Руҳоний ва Эрон халқига Суриянинг қонуний ҳукуматини қўллаб-қувватлаётганлик учун миннатдорлик билдирган.

Асад, шунингдек, Теҳронда Эроннинг олий диний етакчиси оятуллоҳ Али Ҳоманаий билан учрашган.

Total Views: 577 ,

Добавить комментарий

Россия Тожикистонга беғараз 9 млн долларлик ҳарбий техника тақдим қилди

Россия Тожикистонга беғараз 9 млн долларлик ҳарбий техника тақдим қилди...

Закрыть