Байденнинг ёрдамчиси ҳамда Патрушев  ўртасида телефон суҳбати бўлиб ўтди

Байденнинг ёрдамчиси ҳамда Патрушев  ўртасида телефон суҳбати бўлиб ўтди

АҚШ президентининг хавфсизлик масалалари бўйича ёрдамчиси Жек Салливан ҳамда Россия хавфсизлик кенгаши бош котиби Николай Патрушев ўртасида телефон суҳбати бўлиб ўтди. Бу ҳақда Россия хавфсизлик кенгаши ҳамда Оқ уй сайтида маълумот пайдо бўлди.

Суҳбат АҚШ томонининг ташаббуси билан ташкил этилган. Томонлар Байден ҳамда Путиннинг «олий даражадаги учрашуви» ҳамда ўзаро муносабатларни яхшилаш борасида гаплашган. АҚШ ва Россиянинг хавфсизлик бўйича юқори лавозимли мансабдорлари бўлган Салливан ҳамда Патрушев қатор сиёсий мавзуларни муҳокама қилган. Хусусан, ядро дастурлари ва Корея яриморолидаги ҳолат борасида фикр алмашилган.

Россия Хавфсизлик кенгаши сайтида ёзилишича, Патрушев АҚШнинг Россияга қарши жорий этган янги санкциялари асоссиз эканини таъкидлаган ва шунга қарамай, Россия мулоқотга тайёрлигини айтган. Оқ уй ахборот хизматига кўра, томонлар доимий мулоқотда бўлишга келишиб олган.

Total Views: 122 ,

Добавить комментарий

Американинг ўнлаб қирувчи самолётлари Польшага етиб келди

Американинг ўнлаб қирувчи самолётлари Польшага етиб келди АҚШ қуролли кучларининг...

Закрыть