БАА 1,5 млрд долларга Американинг Patriot зенит-ракета тизимларини сотиб олди

БАА 1,5 млрд долларга Американинг Patriot зенит-ракета тизимларини сотиб олди

Бирлашган Араб Амирликлари қуролли кучлари Абу-Дабидаги IDEX 2019 кўргазмаси давомида 1,5 млрд долларга Американинг Patriot зенит-ракета тизимларини сотиб олди, деб хабар берди ТАСС.

"БАА ҳарбий-ҳаво ва ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари манфаатлари учун Американинг Raytheon компанияси билан Patriot зенит-ракета мажмуаларини сотиб олиш учун 5,729 млрд дирҳамга тенг шартнома имзоланди", — деди БАА қуролли кучлари бригада генерали Муҳаммад Ҳамис ал-Ҳасаний.

Аввалроқ кўргазманинг биринчи кунида Raytheon компаниясидан Patriot тизими учун қиймати 1,307 млрд дирҳамлик ($356,1 млн) зенит ракеталарини сотиб олиш бўйича шартнома имзолагани хабар қилинганди.

Total Views: 563 ,

Добавить комментарий

Cotton Campaign ўзбек пахтаси бойкотини сақлаб қолишга қарор қилди

Cotton Campaign ўзбек пахтаси бойкотини сақлаб қолишга қарор қилди Пахта...

Закрыть