Атамбаев президент Жээнбековга қарши мухолифатга ўтганини расман эълон қилди

Атамбаев президент Жээнбековга қарши мухолифатга ўтганини расман эълон қилди

Бундан аввал Жээнбеков ва Атамбаев сафдош эдилар, Жээнбеков 2017 йилги президентлик сайловига ҚСДП томонидан ва айнан Атамбаевнинг қўллаб-қувватлови билан номзод этиб кўрсатилган эди.

"ҚСДП ўзини мухолифат дея эълон қилди, бу ўз навбатида партия томонидан ҳукуматни танқид қилиш имкониятини беради ва давлат тараққиётининг бошқа йўлларини кўрсатиш имкониятини яратади", – деди душанба куни ҚСДП матбуот котиби Қундуз Жолдубаева.

ҚСДП – Қирғизистондаги оқсоқол сиёсий партиялардан бири бўлиб 1993 йилда ташкил этилган. Атамбаев –партиянинг асосчиларидан биридир. Аммо партиянинг икки нафар собиқ сафдошлари ўртасида келиб чиққан можаро туфайли партия икки қисмга бўлиниб кетди: бир қисмига Атамбаев раҳбарлик қилади, иккинчи қисми, жумладан парламентдаги ҚСДП фракцияси қисман амалдаги президентни қўллаб-қувватлайди. Мана шу қарама-қаршиликларга барҳам беришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган ҚСДПнинг навбатдаги съезди 6 апрелда бўлиб ўтади.

Икки сиёсатчи ўртасидаги совуқлик 2018 йил мартида ҚСДПнинг съездида бошланди: ўшанда собиқ президент Атамбаев Жээнбеков ва унинг атрофидагилар шаънига кескин гапларни айтган эди. У президент ва унинг укаси Қирғизистон парламенти депутати Асилбек Жээнбековни «мамлакатда оилавий-клан бошқарувини реставрация қилишга уринишда» айблаб чиққан эди.

Шундан сўнг Атамбаевнинг бир нечта сафдошларига нисбатан жиноий иш қўзғатилди, улар асосан коррупцияда айбланди, республикада эса «Атамбаевсиз ҚСДП» ҳаракати пайдо бўлди, бу ҳаракат аъзолари собиқ президентни партия сафларидан ўчириш ташаббусини илгари сурдилар.

Total Views: 900 ,

Добавить комментарий

Нидерландияда трамвайда отишма содир этганликда гумон қилинган турк қўлга олинди

Нидерландияда трамвайда отишма содир этганликда гумон қилинган турк қўлга олинди...

Закрыть