Американинг ўнлаб қирувчи самолётлари Польшага етиб келди

Американинг ўнлаб қирувчи самолётлари Польшага етиб келди

АҚШ қуролли кучларининг Европадаги қўмондонлиги Польшага ҳарбий машғулотлар доирасида ўнлаб қирувчи самолётларини олиб келди. Бу ҳақда Польша миллий мудофаа вазири Мариуш Блашчак Twitter саҳифасида маълум қилди.

«Бугун Польшага Американинг ўнлаб F-15 ва F-16 қирувчи самолётлари етиб келди. АҚШ қуролли кучларининг Европадаги қўмондонлиги Европага, хусусан, Польша аэродромларидан фойдаланиб, ҳарбий-ҳаво кучларини зудлик билан ташлашни машқ қилмоқда», — деб ёзди у.

Вазирнинг сўзларига кўра, ҳамкорликдаги машғулотлар Марказий ва Шарқий Европа минтақасининг «хавфсизлигини мустаҳкамлайди».

Total Views: 72 ,

Добавить комментарий

Оқ уй: Навальний вафот этса, Россия бунинг учун жавоб беради

Оқ уй: Навальний вафот этса, Россия бунинг учун жавоб беради...

Закрыть