Америка ракета ташувчиси «Дональд Кук» Одесса портига келди

Америка ракета ташувчиси «Дональд Кук» Одесса портига келди

19 февраль куни Қора денгизга кирган Америка ракета ташувчиси «Дональд Кук» (DDG 75) Одесса шаҳрига келди, дея хабар беради «Интерфакс».

Тахминан 1,6 минг километрлик масофага ҳаракатланувчи 56 та «Томагавк» ракеталари жойлаштирилган америка мина ташувчиси Одесса денгиз вокзали яқинида 27 февралгача қолади.

Турк Мудофаа вазирлигининг маълумотларига кўра, ўтган ҳафта Америка кемаси Туркиянинг Фатих фрегати билан Қора денгизда ўқув машқларини бажарган.

«Ижис» анти-ракета мудофаа тизими билан жиҳозланган «Дональд Кук» АҚШ денгиз кучларининг «Карни», «Росс» ва «Портер» эсминеслари билан биргаликда Европанинг Испания ҳарбий базасига жойлашган. Ушбу кемалар Польша ва Руминияда ракетага қарши мудофаа тизими дастурининг ажралмас қисми бўлиб, Европа фазовий мослаштирилган ракета мудофаа тизимини қуриш учун мўлжалланган.

«Дональд Кук»нинг Қора денгизга кирганидан сўнг россиялик ҳарбийлар дарҳол Америка мина ташувчини кузата бошлаган.

Total Views: 705 ,

Добавить комментарий

Башар Асад 8 йил ичида илк бор расмий ташриф билан Эронга келди

Башар Асад 8 йил ичида илк бор расмий ташриф билан...

Закрыть