Афғонистон бўйича Истанбул анжумани кейинга қолдирилди

Афғонистон бўйича Истанбул анжумани кейинга қолдирилди

Афғонистондаги тинчлик жараёни бўйича апрел охирида Истанбулда ўтиши керак бўлган халқаро анжуман кечроқ муддатга кўчирилди. Al Jazeera телеканали Афғонистоннинг миллий ярашув бўйича олий комиссиясидаги манбага таяниб хабар беришича, бунга Толибон вакилларининг анжуманда иштирок этишдан бош тортгани сабаб бўлган. 

Аввалроқ толибларнинг расмий вакили Забиҳулла Мужоҳид Толибон ташқи аралашув сабабли анжуманда иштирок этишдан бош тортганини маълум қилган. Унинг таъкидлашича, «Истанбул учрашуви Афғонистонда тинчлик ўрнатиш учун муҳим ҳисобланади», бироқ толиблар «баъзи хорижий давлатлар Афғонистон ишларига аралашаётгани сабабли уни бойкот қилишди».

24 апрелдан 4 майгача ўтказилиши режалаштирилган Истанбулдаги анжуманга Афғонистон ҳукумати ва Толибон вакиллари таклиф қилинганди. Бироқ толиблар Афғонистондан барча хорижий кучлар олиб чиқиб кетилмагунча, Афғонистон бўйича қарорлар қабул қилинадиган бирорта анжуманда иштирок этмасликларини айтишган.   

Total Views: 46 ,

Добавить комментарий

АҚШнинг Россия ва Хитойга нисбатан сиёсати

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Саволга жавоб АҚШнинг Россия ва Хитойга...

Закрыть