Афғонистон Бош вазири Россия, Хитой ва Покистон махсус вакиллари билан учрашди

Афғонистон Бош вазири Россия, Хитой ва Покистон махсус вакиллари билан учрашди

Афғонистон Бош вазири вазифасини бажарувчи Муҳаммад Ҳасан Охунд 21 сентябрь куни Қобулда Россия, Хитой ва Покистон махсус вакиллари билан учрашди. Бу ҳақда Толибон ҳаракати вакили Аҳмадулла Муттаки маълум қилди.

Таъкидланишича, учрашувда Россия Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов, Покистоннинг Қобулдаги элчиси Мансур Аҳмад Хон, шунингдек ХХРнинг Афғонистондаги дипломатик миссияси раҳбари Ван Юй қатнашган. 

Қайд этилишича, учрашув давомида томонлар фуқаролик авиацияси тижорат рейслари учун Қобул аэропорти фаолиятини қайта тиклаш масаласини кўриб чиққан.

Total Views: 52 ,

Добавить комментарий

Байден: “Дунё тақдирини ҳал қилувчи ўн йиллик бошланмоқда”

Байден: “Дунё тақдирини ҳал қилувчи ўн йиллик бошланмоқда” Жо Байден...

Закрыть