Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация АҚШга боради

Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация АҚШга боради

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг АҚШга бўлажак ташрифи тўғрисида маълумот берилди.

2021 йилнинг 27 июн – 4 июл кунлари Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Америка Қўшма Штатларида бўлади.

Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, ташриф дастурида АҚШ вазирлик ва идораларида қатор учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, Америка Қўшма Штатларидаги вазирлик ва идоралар вакиллари билан музокаралар ҳам бўлиб ўтади. 

Total Views: 138 ,

Добавить комментарий

МДҲ ҳарбийлари шахсий таркиб тарбияси борасида келишиб олишди

МДҲ ҳарбийлари шахсий таркиб тарбияси борасида келишиб олишди 24-июн куни...

Закрыть