Абдулғани Бародар бошчилигидаги делегация Покистонга ташриф буюрди

Абдулғани Бародар бошчилигидаги делегация Покистонга ташриф буюрди

Афғонистонда тинчлик ўрнатиш жараёнини муҳокама қилиш учун Толибон вакиллари Покистонга келди.

Толибон вакилларига  ташкилотнинг афғон қаноти сиёсий маслаҳатчиси ўринбосари мулла Абдулғани Бародар бошчилик қилмоқда

Толибон вакиллари Покистон Бош вазири Имрон Хон, Ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайший ва бошқа юқори мартабали амалдорлар билан учрашувлар ўтказади.

Ташриф доирасида Афғонистондаги тинчлик жараёни, афғон қочқинларининг Покистондан қайтиши ва икки давлат чегарасида афғон савдогарлари дуч келаётган муаммоларни ҳал этиш юзасидан музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.

Бу сўнгги тўрт ой ичида Толибон делегациясининг Покистонга иккинчи ташрифидир. Олдинги музокаралар шу йилнинг август ойида бўлиб ўтган.

Total Views: 267 ,

Добавить комментарий

АҚШда Pfizer ва Moderna компаниялари вакцинанинг иккиламчи таъсирлари учун жавобгарликдан озод қилинди

АҚШда Pfizer ва Moderna компаниялари вакцинанинг иккиламчи таъсирлари учун жавобгарликдан...

Закрыть