Аббос БМТда Фаластин аҳлининг истак ва талабларидан бутунлай воз кечди

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Аббос БМТда Фаластин аҳлининг истак ва талабларидан бутунлай воз кечди

Фаластин режими раҳбари Маҳмуд Аббос 2020 йил 11 феврал сешанба куни Хавфсизлик Кенгашида Трамп келишуви ҳақида нутқ сўзлади. У ўз нутқида Фаластин ва унинг аҳли бошига шунча азоб-уқубатлар ёғдирган шармандали музокаралар йўлидан боришда қатъий эканини таъкидлабгина қолмай, ҳатто қаршилик ҳаракатини зўравонлар ва террорчилар, деб атади.

Шу хусусда Ҳизб ут-Таҳрир – Муборак Фаластин замини матбуот бўлими бир баёнот чиқариб, унда қуйидагиларни таъкидлади:

«Аббос бу нутқи билан Фаластин ва унинг аҳли истакларидан бутунлай воз кечди ва Аллоҳдан Фаластин шаҳидларини эмас, Робинни раҳмат қилишини сўради. Фаластин аҳли истаги Ақсони озод этадиган ва яҳудий вужудини бутунлай супуриб чиқарадиган Салоҳиддин Айюбийдек раббоний қўмондонга боғланиб турган бир пайтда, Маҳмуд Аббос Хавфсизлик Кенгаши ва халқаро ташкилотларга умид боғлади». Баёнотда қўшимча қилинди:

«Ғалати ери шундаки, Аббос 1917 йилдан то шу кунгача амал қилинаётган Фаластин харитасини қўлида кўтариб, «уларга Фаластинни парчалаб ташлашларига ким ҳуқуқ берди?!», деди, гўё ўзи ҳар бир бандига амал қилишини таъкидлаб келган Осло келишуви ва бошқаларни билмайдигандек, гўё яҳудийларнинг шунча жиноятларидан бехабардек!». Баёнотда қуйидагилар таъкидланди:

«Аббос Трамп келишувига унинг икки давлат ечимини бузаётгани сабабли қаршилик билдираётган бўлса, Фаластин аҳли бутун Фаластиннинг мусулмонларники эканлиги, Трампнинг ҳам, Хавфсизлик Кенгашининг ҳам мулки эмаслиги сабабли уни қораламоқдалар. Аббос босқинчилар билан тинчлик, деган нарсага ёпишиб олган бўлса, Фаластин аҳли бу босқинчиларни юртдан супуриб ташловчи Уммат армияларини ҳаракатга келтиришга интилмоқда. Аббоснинг стратегик танлови босқинчилар билан тинчлик ўрнатиш бўлса, Фаластин аҳлининг танлови юртнинг қайта мусулмонлар юртига ҳамда Қуддуснинг қайта яқинда барпо бўлажак Халифалик давлати маркази ва пойтахтига айлантиришдан иборатдир». Баёнот сўнггида бундай дейилди:

«Фаластин масаласи халқаро конференция чақириш билан ечилмайди. Чунки у ердаги ҳар бир мустамлакачи давлат бу масалага кўппаклардек ёпирилиб, уни яҳудийлар фойдасига йўққа чиқаришмоқчи. Бу масала улардан нажот кутиш билан ҳам ҳал этилмайди, чунки куфр миллати ҳам, мустамлакачилар ҳам, барчаси бир гўр. Шунингдек, Фаластин масаласи яҳудийлар билан муносабатларни нормаллаштириш ташаббусига маҳкам ёпишиш билан ҳам ечилмайди. Йўқ, балки ушбу масалани ҳал этиш учун унинг асл исломий манбаига қайтарилади ва Уммат армияларидан нусрат талаб қилинади. Армиялар сон-саноқсиз кучларини ҳаракатга келтириб, яҳудий вужудини кулини кўкка совуради. Булардан бошқа мустамлакачилар томонидан тақдим этилган барча ечимлар, яъни уларнинг қарорлари, ташаббуслари ва халқаро конференциялари шаклан ва мазмунан Трамп келишувидан фарқ қилмайди».

Роя газетасининг 2020 йил 19 феврал чоршанба кунги 274-сонидан

Total Views: 598 ,

Добавить комментарий

Эронда коронавирус ҳавфи ўсиб боряпти

Эронда коронавирус ҳавфи ўсиб боряпти Эронда шаҳарлар орасидаги қатновларни чеклаш...

Закрыть