АҚШ ва Жанубий Корея ҳамкорлигида янги ҳарбий машғулотлар ўтказилади

АҚШ ва Жанубий Корея ҳамкорлигида янги ҳарбий машғулотлар ўтказилади

АҚШ ва Жанубий Корея ҳамкорлигидаги йиллик қўмондонлик-штаб машғулотлари 4-12 март кунлари бўлиб ўтади ва Key Resolve номи ўрнига "Тонмэн" деб номланади. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб Рёнхап агентлиги хабар қилди.

"Key Resolve номи остида ўтказилган қўмондонлик-штаб машғулотлари "Тонмэн" деб номланди. Машғулотлар дам олиш кунларидан ташқари етти кун давомида ўтказилади", — дейилади Рёнхап хабарида.

Wall Street Journal газетаси ўз манбаларига таяниб Америка ҳарбийлари Жанубий Корея билан ҳамкорликдаги ҳарбий машғулотлар кўламини қисқартирмоқчи эканлигини хабар қилганди.

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Жанубий Корея билан ҳамкорликдаги ҳарбий машғулотлар қимматлиги учун улардан воз кечганини билдирганди.

Total Views: 647 ,

Добавить комментарий

Хитой Туркияни огоҳлантирди

Хитой Туркияни огоҳлантирди Хитой Туркияни огоҳлантирди: агар Анқара уйғурлар туфайли...

Закрыть