АҚШ ва Ҳиндистон мудофаа саноати соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга келишишди

АҚШ ва Ҳиндистон мудофаа саноати соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга келишишди

АҚШ Президенти Жо Байден ва Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди Америка пойтахтида бўлиб ўтган учрашувда мудофаа саноати соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш тарафдори бўлди. Бу ҳақда Оқ уй баёнотида айтилган.  

Ҳужжатда таъкидланишича, Америка раҳбари мамлакатлар ўртасидаги мудофаа соҳасидаги алоқалар мустаҳкамлигини тасдиқлаган ва илғор ҳарбий технологиялар соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ниятини билдирган. 

“Лидерлар саноатни илгари суриш бўйича ҳамкорликнинг чуқурлашаётганини олқишлади. Шу нуқтаи назардан, улар яқинда мудофаа технологиялари ва савдо ташаббуси доирасида ҳаво дронларини биргаликда ишлаб чиқиш лойиҳасини қайд этди ва бундай саъй-ҳаракатларни кучайтириш тарафдори бўлди”, — дейилган Оқ уй хабарида. 

Total Views: 42 ,

Добавить комментарий

Қирғизистон делегацияси Афғонистонга келди

Қирғизистон делегацияси Афғонистонга келди Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Талатбек...

Закрыть