АҚШ Толибон билан чекланган молиявий амалиётлар ўтказишга рухсат берди

АҚШ Толибон билан чекланган молиявий амалиётлар ўтказишга рухсат берди

АҚШ Молия вазирлиги Толибон ҳаракати ва “Ҳаққоний тармоғи” гуруҳи билан Афғонистонда чекланган молиявий амалиётлар ўтказишга рухсат берди. Бироқ бу амалиётлар инсонпарварлик амалиётларини ўтказиш, Афғонистонга дори-дармон ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиш билан боғланган бўлиши керак.

Таъкидланишича, вазирлик эълон қилган рухсатномалардан бири Афғонистон аҳолисининг гуманитар эҳтиёжларини осонлаштириш учун АҚШга, ноҳукумат ва халқаро ташкилотларга, жумладан, БМТга толиблар ва “Ҳаққоний тармоғи” билан битимлар тузишга рухсат беради. Шунингдек, Толибон ва “Ҳаққоний тармоғи” тўғридан тўғри ёки билвосита тарзда 50 фоиз ёки ундан кўпроқ акциясига эга бўлган ташкилотлар билан ҳам битим тузишга рухсат берилади.

Иккинчи рухсатнома Афғонистонга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, дори-дармон, тиббий ускуналарни экспорт ва реэкспорт қилиш билан боғланган чекланган сондаги амалиётларни ўтказиш имконини беради.

Толиблар ҳокимият тепасига келгандан кейин Оқ уй Афғонистон ҳукуматининг АҚШ банкларида сақланувчи пулларини музлатиб қўйганди. Шунингдек, Халқаро валюта жамғармаси ўз томонидан Афғонистонга ёрдам беришни тўхтатиб қўйган.

Изоҳ: Афғонистон ҳукуматини ўз қўлига олган Толибон қийин вазиятга тушиб қолди. Чунки чет давлатлари ва ташкилотлари тарафидан Афғонистонга кўрсатилаётган моддий ёрдамлар тўхтатилди. Ғарб банкларидаги Афғонистонга тегишли пуллар музлатилди. Аслида бу ишлар атайин уюштирилганлигини англаш қийин эмас. Ғарб бу билан Толибонга босим ўтказиб, ўзи истагандай ҳукумат яъни толиблар ва эски ҳукумат вакилларидан иборат бўлган коалицион ҳукумат тузилишини истаяпти.

Толибон янги ҳукуматни эълон қилган вақтда, унинг шакли Ғарб истагандек бўлмагани учун бу ҳукумат тан олинмади. Толибонга қарши эса босимлар давом этяпти. Бугун АҚШни чекланган молиявий амалиётлар ўтказишга рухсат бериши ҳам бир хийла бўлиб, бу билан у ҳамма нарса унинг иҳтиёрида ва ўзи истаган вақтда бу нарсаларга руҳсат беришини Толибонга кўрсатиб қўймоқчи бўляпти.

Total Views: 71 ,

Добавить комментарий

Толибон Россиядан БМТ ўртасида воситачи бўлишда ёрдам сўради 

Толибон Россиядан БМТ ўртасида воситачи бўлишда ёрдам сўради  Россия Бирлашган...

Закрыть