АҚШ Россияга қарши босимини давом эттирмоқда

АҚШ Россияга қарши босимини давом эттирмоқда

АҚШ Конгрессининг Вакиллик палатаси сиёсатчи Алексей Навальнийнинг шериклари томонидан тақдим этилган рўйхатдаги 35 кишига қарши санкцияларни қўллашни таклиф этувчи қонун лойиҳасини маъқуллади. Бу ҳақда АҚШнинг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик бўйича Ҳелсинки комиссияси аъзоси Пол Массаро Twitter’да ёзган.

Рўйхатдаги номлар орасида тадбиркорлар Алишер Усмонов, Роман Абрамович, Геннадий Тимченко ва Олег Дерипаска, «Роснефть» раиси Игор Сечин, «Газпром» раҳбари Алексей Миллер, Россиян тижорат банки президенти Андрей Костин, «Первый канал» бош директори Константин Эрнст, шунингдек, бош вазир Михаил Мишустин, қишлоқ хўжалиги вазири Дмитрий Патрушев, соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко, тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин, ФХХ директори Александр Бортников ва президент матбуот котиби Дмитрий Песков бор.

Бундан ташқари, рўйхатдан Марказий сайлов комиссияси аъзоси Элла Памфилова, Москва мэри Сергей Собянин, Москва области губернатори Андрей Воробёв ва Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов ҳам жой олишган.

Ушбу қонун лойиҳаси Конгресснинг тўлиқ таркиби томонидан маъқулланса, санкциялар жорий қилиш бўйича якуний қарор Жо Байден администрацияси томонидан қабул қилинади.

Қўшма Штатларда бу борада «Магнитский қонуни» мавжуд. Бу қонун АҚШнинг инсон ҳуқуқлари бузилиши сабаб санкциялар жорий қилишини назарда тутади.

Изоҳ: Сўнгги кунлар АҚШ тарафидан Россияга қарши кескин баёнотлар сони ортди. Россияни Ғарб давлатлари учун асосий хавф сифатида кўрсатилиб янграётган баёнотлар кўпайди. Буларга сабаб эса Женевада бўлиб ўтган учрашувдан сўнг Россия АҚШ истаган ишларни амалга оширишликда ўзини пайсалга солаётган бўлиши мумкин. АҚШ Хитойга қарши Россияни ўзига баъзи ишларда ёрдам беришга чорлаган. Лекин Путин ҳукумати ҳам АҚШни ҳийлакорлигини англаётган кўринади. Шунинг учун АҚШ яна Россияга босим ўтказиш йўлига ўтди. Лекин бугунги Путин бошчилигидаги рус ҳукуматининг АҚШга қарши оёқ тираши узоққа бормаса керак.

Total Views: 39 ,

Добавить комментарий

АҚШ Толибон билан чекланган молиявий амалиётлар ўтказишга рухсат берди

АҚШ Толибон билан чекланган молиявий амалиётлар ўтказишга рухсат берди АҚШ...

Закрыть