АҚШ Курдистон ишчилар партиясини “террористик” гуруҳ сифатида тан олди

АҚШ Курдистон ишчилар партиясини террористик гуруҳ сифатида тан олди

АҚШ Давлат департаменти Курдистон ишчилар партиясини террористик гуруҳ сифатида тан олди. Бу ҳақда департамент тарқатган баёнотда маълум қилинган. 

«Давлат департаменти. Курдистон ишчилар партиясининг (КИП) мақомини қайта кўриб чиқди ва унинг террористик гуруҳга оидлигини тасдиқлайди», – дейилади баёнотда.

КИП аъзолари 1984 йилдан буён аҳолининг кўпчилиги курдлардан иборат Туркиянинг жануб-шарқий ҳудудлари устидан назоратни ўрнатиш, автономия учун курашиб келади. Ташкилот бир қатор хорижий давлатлар, хусусан Европа Иттифоқида ҳам “террористик” гуруҳ сифатида тан олинган. Партия етакчиси Абдуллоҳ Ўжалан эса 1999 йилдан бери Туркиянинг Имрали оролчасидаги қамоқхонада сақланади. 

Total Views: 781 ,

Добавить комментарий

АҚШ КХДРни киберўғриликда айбламоқда

АҚШ КХДРни киберўғриликда айбламоқда Шимолий кореялик хакерлар АҚШ банкларига катта...

Закрыть