АҚШ КХДРни киберўғриликда айбламоқда

АҚШ КХДРни киберўғриликда айбламоқда

Шимолий кореялик хакерлар АҚШ банкларига катта миқёсдаги киберҳужумларни амалга оширмоқда. Бу ҳақда CNN АҚШ бош прокурорининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жон Демерсга таянган ҳолда хабар берди.

Деремснинг сўзларига кўра, шимолий кореялик хакерларни Эрон, Хитой ва Россия хакерларидан айнан маблағларни ўмаришга уриниш ажратиб туради. Юқоридаги уч давлат вакиллари эса кўпроқ разведка маълумотларини қўлга киритишдан манфаатдор.

ФТБ терговчиларининг аниқлашича, КХДРдан бўлган хакерлар нафақат Америка банкларига «ов қилади» —  2016 йилда Бангладеш Марказий банкига киберҳужум ортида ҳам улар турган. Экспертлар буни мамлакатнинг молиявий аҳволини ёмонлаштирган санкциялар ва пул топишга уриниш билан боғлашди.

Мақолада қайд этилишича, хакерлар киберҳужумларнинг турли усулларини, жумладан, фишинг — банклар ходимларига зарарли ҳаволаларга эга хатлар юборишдан фойдаланмоқда. Улар шу орқали тизимларга киради ва пул ўғирлайди.

Total Views: 615 ,

Добавить комментарий

Ҳиндистон ҳарбийлари Кашмирдаги қишлоқларни ўққа тутди

Ҳиндистон ҳарбийлари Кашмирдаги қишлоқларни ўққа тутди Ҳиндистон ва Покистон ҳарбийлари...

Закрыть