АҚШ элчиси Бишкек ва Тошкентга ташриф буюради

АҚШ элчиси Бишкек ва Тошкентга ташриф буюради

АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси биринчи ўринбосари, элчи Элис Уэллс 25-28 февраль кунлари Қирғизистон пойтахти Бишкек ва Ўзбекистон пойтахти Тошкентга ташриф буюради. Бу ҳақда АҚШ элчихонаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Бишкекда элчи Уэллс ҳукуматнинг юқори лавозимли мулозимлари билан учрашади ҳамда талабалар ва ўқитувчилар билан кўришиш учун Марказий Осиёдаги Америка университетига боради. 

Шунингдек, у собиқ президент Қурманбек Бакиев оиласи ўмарган 4,6 миллион доллар маблағни қирғиз халқига қайтариш бўйича ҳукуматлар олиб бораётган муваффақиятли қўшма саъй-ҳаракатлар мавзусида Қирғизистон Республикаси молия вазири Бактигул Жеенбаева билан бўладиган оммавий тадбирда қатнашади. 

Шундан сўнг, давлат котиби ёрдамчиси биринчи ўринбосари Уэллс Тошкентга отланиб, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан биргаликда АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги йиллик икки томонлама маслаҳатлашувларни ўтказиш мақсадида АҚШ ҳукумати идоралараро делегациясига бошчилик қилади. 

Total Views: 511 ,

Добавить комментарий

Британия ҳукумати Brexit’ни яна кечиктирмоқчи

Британия ҳукумати Brexit’ни яна кечиктирмоқчи Британия ҳукумати Brexit’ни икки ойга...

Закрыть