АҚШ чегарадаги низони бартараф этишда Қирғизистон ва Тожикистонга ўз ёрдамини таклиф қилди

АҚШ чегарадаги низони бартараф этишда Қирғизистон ва Тожикистонга ўз ёрдамини таклиф қилди

АҚШ чегарадаги низони бартараф этишда Қирғизистон ва Тожикистонга ҳар қандай қўллаб-қувватловни таклиф этади. Бу ҳақда АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси ўринбосари Жонатан Ҳеник маълум қилди.

У Вашингтон Атлантика кенгаши томонидан ўтказилган интернет семинарда АҚШ Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги воқеаларнинг охирги ривожидан мамнунлигини таъкидлади.

«Аммо вазият изига тушди деб ўйлай олмаймиз. У изига тушмади. Аҳолининг ўз уйларига қайтиши ва низо ҳудудида тиклаш ишларини олиб бориш учун тинчлик ва барқарорлик талаб қилинади», – деди у.

Ҳеникнинг сўзларига кўра, АҚШ Бишкек ва Душанбедаги элчихоналари орқали ҳар икки давлат раҳбарлари билан бевосита мулоқотда бўлиб турибди.

«Уларнинг Вашингтондаги элчихоналари билан ҳам алоқадамиз. Биз низони ҳал қилишни ҳар қандай усул билан қўллаб-қувватлашни таклиф қилдик», – деб таъкидлади у.

Total Views: 87 ,

Добавить комментарий

Арманистон парламенти Пашинянни иккинчи марта ҳам бош вазирликка сайламади

Арманистон парламенти Пашинянни иккинчи марта ҳам бош вазирликка сайламади Арманистон...

Закрыть