«Зўравон экстремизмга қарши кураш» Мусулмонларни бўлиш сиёсати сирасига киради

«Зўравон экстремизмга қарши кураш» Мусулмонларни бўлиш сиёсати сирасига киради

Террорга қарши халқаро уруш номли кампания Америка 11 сентябрдан кейин етакчилик қилаётган халқаро ҳарбий кампаниядир. Бу уруш турли тадбир чоралардан иборат бўлиб, бу чоралар маълум анъанавий уруш доирасига кирмайди. Американинг собиқ президенти Жорж Буш «Террорга қарши уруш» атамасини биринчи бўлиб 2001 йил 16 сентябрда тилга олган эди. Шунингдек, у бу атамани конгресс олдида расмий нутқ сўзлаганидан бир неча кун ўтиб ишлатди. Жорж Буш ўзининг охирги нутқида шундай деган эди: «Террорчилардан иборат ҳар қандай радикал тўдалар ва уларни қўллаётган ҳукуматлар бизнинг душманимиздир». Америка ўзи террорчилар деб номлаётганларни йўқ қилиш амалиётида муваффақиятсизликка учради. Америка узоқ давр мобайнида турли юртлардаги манфаатини мустаҳкамлашда экстремист гуруҳлардан фойдаланди. Ўтган асрнинг саксонинчи йилларида Афғонистонда Совет Иттифоқига қарши қуролли тўдаларни қўллаб-қувватлади. Бу шуни кўрсатадики, Америка террорга қарши курашда жиддий бўлмаган. Балки у ўз мақсадларини рўёбга чиқариш учун турли стандартлардан фойдаланган. Масалан ўзи террорист ёки экстремист деб атаётганларни ишга солган.

Дональд Трамп Американинг Афғонистон урушидаги катта зарарларини ҳис қилди. Чунки ҳисоботларда келишича, Америка бу урушда 1,7 триллион доллар зиён кўрди ва 2400дан ортиқроқ аскарини йўқотди. Бунга қўшимча Нью-Йорк Таймс газетаси «11 сентябр ҳодисаларидан кейинги икки ўн йилликда қуролланганларнинг сони камаймади, балки икки баробар ортди» номли мақола чоп этди. Бу халқаро стратегик тадқиқотлар маркази тайёрлаган қўлланмада келган иборадир. Бу марказ пойтахт Вашингтонда жойлашган бўлиб, Америка ташқи сиёсатининг маркази ҳисобланади. Ушбу марказнинг ёзишича, олам бўйлаб фаолият қилаётган исломий жанггариларнинг сони 2001 йил 11 сентябрдан кейин Америка курашишни бошлаган пайтдаги сондан тўрт баробар кўпдир. Бундан ташқари ушбу йўлга сарфланган харажатлар 6 триллион долларга яқин ва ҳарбий хизмат аъзоларидан 7000 киши йўқотилган. Марказнинг хулоса қилишича, террорга қарши уруш ёрқин шаклда муваффақиятсизликка учраган.

Американинг айрим бош сиёсатчилари шунчалик улкан моддий зарар ва инсоний йўқотишлардан кейин террорга қарши кураш, яъни мабдаий Исломга қарши курашга баҳона қилиб олинган кураш тубдан муваффақиятсизликка учраганини айтишган. Шунингдек Америка террорга қарши кураш стратегиясини янгилаши лозим ва уни (зўравон экстремизмга қарши кураш) шиорига алмаштириши керак деган хулосага келган. Шунинг учун (зўравон экстремизмга қарши кураш) қандай шаклда олиб борилиши ҳақида халқаро даражада саммитларга мезбонлик қилган. Шунингдек экстремистларни ўз йўлидан қайтариш ҳамда шахс ва жамоатларни ўз йўлига чақиришларига монеълик қилиш мақсадида халқаро ҳаракатларга яшил чироқ ёқилган. Бундан ташқари экстремизмга қарши курашиш учун давлатлар назорат қиладиган ташкилотлар тузилган. Масалан, Франция ҳукумати бир неча «террористик ҳужумлар»дан кейин мамлакат бўйлаб фикрий жиҳатдан «адашган» ёшларни аниқлаш учун программа ишлаб чиқишга киришган.

Саудия мамлакати бир қанча террор ҳодисаларига дуч келгач, 2004 йил экстремизмга қарши кураш программасини ишлаб чиқди. Ички ишлар вазирлиги анъанавий хавфсизлик чоралари ва экстремистик идеология фикрий жиҳатдан озиқланадиган манбаларни муолажа қиладиган услубларни мувозанатга келтириш учун қадам ташлади. Аммо тақдир ҳазилларидан бири шуки, Сурия, Ироқ ва Афғонистондаги урушда террорист деб айбланган жамоалар Саудия, Қатар, Амирликлар, Туркия, ҳатто Америка ва Россия назорати остидаги жамоалар бўлган. Ҳатто ИШИД жамоаси Сиёсий Ислом ва унинг ортидагиларни хунук қилиб кўрсатиш учун турли разведка идоралари томонидан ишлатилган ва террористик амалиётлар қилишига йўл очиб берилган.

Экстремизмнинг олдини олиш амалиёти терроризмга қарши курашдаги ҳимоявий чоралар ҳисобланади. Унинг мақсади экстремистик ва зўравонликка чақирувчи диний ёки сиёсий идеологияга эга бўлган кишиларни мўътадил ва зўравон бўлмаган тушунчали кишиларга айлантиришдир.

2009 йил 4 июн Америка президенти Барак Обама Қоҳирадаги Азҳар университетига ташриф буюрди. Обама у ерда Американинг зўравон экстремизмга қарши кураш баҳонаси остида Исломий фикрга қарши кураши ҳақида шундай деди: «… Биз курашишимиз лозим бўлган аввалги масала барча турдаги зўравон экстремизмдир… Мен Анқарада Америка ҳеч қачон Исломга қарши курашмаган ва курашмайди деб айтдим… Биз хавфсизлигимизга хатар туғдираётган зўравон экстремистларга қарши курашамиз. Чунки биз барча дин вакиллари инкор қиладиган нарса, яъни айбсиз эркак ва аёлларни ўлдиришга қаршимиз».

2017 йил 21 май Дональд Трамп Саудия пойтахти Риёз шаҳрида «Экстремистик идеология»га қарши кураш учун янги халқаро марказни расман очар экан, Исломга қарши кураш кампаниясини янада мустаҳкамлади. Ушбу янги марказни очишдан мақсад аксар аҳолиси мусулмон бўлган давлатларга экстремизмга қарши курашда ташаббусни ўз қўлларига олишлари лозимлигини очиқ билдириб қўйиш эди. Трамп Шундай дейди: «Қирол Салмон энг кўзга кўринган етакчилардандир. Менинг президент сифатида амалга оширишим лозим бўлган нарса Америка халқини ҳимоя қилишдир».

Айрим мусулмон уламолар ё Исломни шайтонлаштиришда Америка билан бирга юр, ёки «душманлар» билан бирга бўл деган кампанияда Ғарб тузоғига илинишди. Ғарбнинг мақсади эса, Исломни руҳий йўналишга чеклашдир. Бу уламолар Ислом ҳаётнинг барча жиҳатлари, шу жумладан сиёсий жиҳати учун ечим берадиган мукаммал тузум деб тушунадиганларни Исломни чигаллаштиришмоқда деб ҳисоблай бошлашди ва уларни экстремистлар деб аташди. Улар айни тушунчалари туфайли Исломга қарши бўлинишни пайдо қилаётган ушбу сиёсатларга қарши курашиш ўрнига Исломга қарши курашда Ғарб сиёсати томон юрдилар. Улар халқаро конференциялардаги фикрий баҳсларда иштирок этишди ҳамда ўзлари «экстремизм» деб ҳисоблаётган Халифалик ва жиҳод ҳақида баҳс мунозаралар уюштиришди. Бундан мақсад ушбу масалаларни мусулмонлар тасаввуридан узоқлаштириш ва ўша масалаларни кўтараётганларни айблаш бўлди.

Ҳукуматларга малай бўлган расмий уламолар Американинг «Терроризмга қарши кураш режаси» ва Ғарбнинг исломий (фундаментализм) радикализмга қарши кампаниясини қўллаб-қувватлашди. Улар Америка ва Ғарб давлатлари элчихоналаридан таълим олаётган ҳукуматларининг буйруғи билан исломий қоидаларни тафсир қилиш орқали Исломни ислоҳ қилишга киришишди. Бунда улар мўътадил Ислом номли тушунчаларни ўрнаштириш учун исломий қоидаларни либерал илмонийликка мослашга ҳаракат қилишди. Улардан исломий хитоб ва таълим программасини ислоҳ қилиш талаб қилинди… Наҳотки, бу уламолар Исломга қарши жирканч суратда курашаётган ва мусулмонларни хунук тарзда азоблаётган Аллоҳнинг душманлари лагери томонида турганини билмасалар. Ахир, Пайғамбаримиз A шу каби уламолар ва зарарли ҳокимлар дўзахда бирга азобланиши ҳақида огоҳлантирганку. Террорга қарши уруш номи остида Исломга қарши олиб борилаётган ушбу урушда уламолар жим қараб туриши мумкин эмас. Шундай экан, анави илмсиз тарзда фатво берган, сўнг ўзлари адашиб, бошқаларни ҳам адаштирган уламоларнинг аҳволи нима бўлар экан? Наҳотки улар султоннинг зулмини оқлаб, унга итоат қилишга фатво бераётган сарой уламолари Аллоҳнинг ғазабига учрайдиган бандалар эканини билмасалар? Наҳотки улар ўша султон азобланадиган азобга дучор бўлишларини билмасалар?… Бу уламолар Ислом дунёдаги нотинчликларнинг асосий сабабидир деб ташвиқот қилаётган Ғарб тузоғига тушиб қолган кишилардир.

Ислом Аллоҳнинг ҳақ динидир, унинг ақида ва тузумларини ўзгартириб бўлмайди. Ёлғиз Аллоҳгина одамлар учун ҳақиқий шариатни беради. На Америка ва на бошқаси Аллоҳнинг динини ўзгартира олади ёки янги Исломни пайдо қила олади. Аллоҳ шариат қилиб белгилаган нарсада инсонлар учун ихтиёр йўқ. Чунки Аллоҳ Таоло бу ҳақида шундай дейди:

وَمَا كَانَ لِمُؤْمِنٍ وَلَا مُؤْمِنَةٍ إِذَا قَضَى اللَّـهُ وَرَسُولُهُ أَمْرًا أَن يَكُونَ لَهُمُ الْخِيَرَةُ مِنْ أَمْرِهِمْ ۗ وَمَن يَعْصِ اللَّـهَ وَرَسُولَهُ فَقَدْ ضَلَّ ضَلَالًا مُّبِينًا ﴿٣٦

«Аллоҳ ва Унинг пайғамбари бир ишни ҳукм қилган — буюрган вақтида бирон мўмин ва мўмина учун (Аллоҳнинг ҳукмини қўйиб) ўз ишларида ихтиёр қилиш жоиз эмасдир. Ким Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига осий бўлса, бас у очиқ йўлдан озиш билан йўлдан озибди»  [Аҳзоб 36]

Росулуллоҳ A айтадилар:

«إنَّ اللَّه تَعَالَى فَرَضَ فَرائِضَ فَلاَ تُضَيِّعُوهَا، وحدَّ حُدُودًا فَلا تَعْتَدُوهَا، وحَرَّم أشْياءَ فَلا تَنْتَهِكُوها، وَسكَتَ عَنْ أشْياءَ رَحْمةً لَكُمْ غَيْرَ نِسْيانٍ فَلا تَبْحثُوا عَنْهَا»

«Албатта Аллоҳ Таоло бир қанча фарзларни юклади, уларни зое қилманглар, бир қанча ҳадларни белгилади, уларга тажовуз қилманглар. Бир қанча ишларни ҳаром қилди, уларга қўл урманглар. Шунингдек унутиб эмас, балки сизларга раҳм қилиб, бир қанча нарсалар ҳақида сукут қилди, улар ҳақида сўраманглар».

Ғарбнинг экстремизмга қарши кураш программаси Исломни хунук кўрсатишга қаратилган душманона ҳаракатдир. Яна бир айтиб ўтиш лозим бўлган нарса шуки, «экстремизм» ёки «терроризм» атамаларига истерияни, яъни асабийлашишни пайдо қиладиган даражада кенг таъриф берилади. Натижада, Ғарб капиталистик кучлари мусулмонларга қарши ва уларни ўз эътиқод ва фикрларини ўзгартиришга мажбурлаш учун чора-тадбирлар ишлаб чиқишади. Шунинг учун уламолар мусулмонлар билан биргаликда Исломга қарши ёлғон уйдирмаларга асосланган ушбу душманона программага қарши курашиши лозим. Шунингдек, ўз динларига қарши амалга оширилаётган ушбу ҳужумга қарши ягона позицияда туришлари лозим.

Ислом Ғарб даъво қилаётган суратда зўравонликни тасдиқламайди. Шунинг учун у одамларни ўлдириш, сўйиш, ёқиш ва қул қилишга рухсат бермайди… Балки буларнинг барчасини ман қилади. Лекин Ғарб қасддан Исломни шу сифатлар билан айблайди. Лекин бу жиноятлар ортида Ғарбнинг ўзи, унинг разведка идоралари, малай ҳокимлар ва Ғарб террорист деб айблаётган жамоалар турибди. Бу жамоалар шубҳали тарзда пайдо бўлган ва улар ҳақида кўплаган саволлар мавжуд. Улар мусулмонларга қарши бошқалардан кўра кўпроқ террор амалиётларини олиб боришган… Лекин Исломга қарши тил бириктирув кўлами жуда каттадир ва унда Исломга қарши ҳийла-найранг ишлатаётган барча иштирок этмоқда. Аллоҳга, унинг динига ва мусулмонларга хоин малай режимларнинг ахборот воситалари шулар жумласидандир. Улар Ғарбнинг ташвиқот қуроли бўлиб, Исломни қонга чанқоқ, дин деб тасвирламоқда. Улар мусулмонлар масалалари, шу жумладан Фаластин масаласидан воз кечган. Шунингдек, ҳокимларга қарши оёққа турган қўзғолонлар ҳақида ўзлари эргашаётган давлатлар қарашини қабул қилган. Қанчалаган мусулмонлар террор амалиётлари қурбони бўлгани ҳақидаги ҳақиқатни билмасликка оладилар.

Капитализм иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий жиҳатдан муваффақиятсизликка учрагани бутун оламга аён бўлиб қолди. Америка бугун Ислом капитализмга ҳақиқий альтернатив бўлишининг олдини олиш учун ҳаракат қилмоқда. Чунки у Ислом бугун олам йўлиқаётган сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга қодир эканини билади. Ғарблик муфаккир сиёсатчилар мабдаий Ислом уларга хатар туғдираётганини кўриб туришибди. Шунинг учун улар оламни етаклайдиган катта куч бўлиши мумкин бўлган Халифалик давлати тикланишига қарши ҳаракат қилишмоқда. Шунингдек, улар Ислом идеологияси ўзларининг бузуқ капиталистик идеологияси ўрнини эгаллашига қарши ҳаракат қилишмоқда. Шунинг учун улар Исломга қарши курашда радикал Ислом атамасидан фойдаланишяпти. Британиянинг собиқ бош вазири Тони Блэр BBC радиосига берган интервьюсида «Бугун оламга хавф солаётган катта хатар радикал Исломдир», деган эди.

Ғарб террорга қарши курашмоқда ва экстремизмга қарши кураш учун программалар ишлаб чиққан. Мусулмон ҳокимлар бу ишда Ғарбга ёрдам бермоқда. Лекин шундай бўлсада улар рўёбга чиқармоқчи бўлаётган мақсадлари бошқадир, уларни қуйидагича тартиблаш мумкин:

Биринчидан: Исломни ўзгартириш ва илмонийлаштириш. Улар Ислом дунё ишларини ҳал қила олмайди, уни ҳаёт қонунларига алоқаси бўлмаган дин сифатида ўрганиш лозим хамда Исломий жамият капитализм ва унинг либерал қийматларини қабул қилиши лозим дейишади. Улар шу йўл билан мусулмонларнинг фикрлари ва туйғуларига таъсир қилишади. Натижада, мусулмонлар эркинликлар каби бузуқ илмоний фикрларни қабул қилиш орқали ҳақиқий динларидан узоқлашади…

Мусулмонлар мана шу тарафга қарши курашиш учун бу каби ёвуз программаларни қабул қилмасликлари лозим. Улар Ислом ҳақида ёрқин ва ижобий тасаввур ҳосил қилиш учун академик, зиёли ва сиёсатчилар билан самарали баҳс мунозаралар қилишлари лозим. Шунингдек, Исломга асосланиб ҳаёт кечириш ихтиёрий эмас, балки мажбурий эканини яхши англашлари лозим. Бундан ташқари оламни тубанлик ва бахтсизликка олиб келган илмонийликнинг ҳақиқатини фош қилишлари лозим. Ҳа, бу нарса бутун оламда туб ўзгариш бўлиши учун туртки бўлиши лозим.

Иккинчидан: Ғарб мусулмонларга Ислом инсоният ҳаётини тартибга соладиган қонунларга эга бўлмаган диндир ҳамда унинг давлати ҳам мавжуд эмас, деган тушунчани сингдиришга тўхтамай ҳаракат қилиб келмоқда. ИШИД жамоаси пайдо бўлиб, мусулмон ва ғайримусулмонларга қарши турли қотилликларни амалга оширгач, Ғарб Халифалик тушунчасига қарши халқаро кампания пайдо қилишни хоҳлади. Сўнгра Халифаликни тиклашга чақираётганларни экстремистлар деб атади. Лекин натижа бунинг акси бўлиб чиқди.

Ғарб Уммат Ислом асосидаги ўзгартиришни жиддий талаб қилаётганини англади. Шунингдек, Умматнинг талаби туш ёки хом хаёллик эмас, балки у мусулмонлар қалбида илдиз отган талаб эканини ҳамда мусулмонлар қўзғолон қилишга ҳақли эканини тушунди. Шунинг учун Ғарб Аллоҳнинг ўзгартириш борасидаги қонуни қаршисида тура олмаслигини англаши лозим, чунки ўзгартириш вақти кириб келди.

سُنَّةَ اللَّـهِ فِي الَّذِينَ خَلَوْا مِن قَبْلُ ۖ وَلَن تَجِدَ لِسُنَّةِ اللَّـهِ تَبْدِيلًا ﴿٦٢

«(Бу) илгари ўтган зотлар ҳақидаги Аллоҳнинг йўли-қонунидир. Аллоҳнинг йўлини эса ҳаргиз ўзгартира олмассиз» [Аҳзоб 62]

Мусулмонлар эса, Ислом ҳукмларини фақат Халифалик давлати орқали тўла ижро қилиш мумкинлигини англашлари лозим. Шунингдек, Росулуллоҳ Aнинг охирги замонда Халифалик тикланиши ҳақидаги хушхабари рўёбга чиқишига оз вақт қолганига қаттиқ ишонмоқлари лозим. Мусулмонлар яна Халифалик мусулмонларнинг фикри эмас, балки шаръий ҳукм экани, у исломий бошқарув низоми экани, у орқали Исломни мабда сифатида тўла татбиқ қилиш мумкинлиги, бу давлатни тиклаш тариқати Муҳаммад Aнинг сийратидан истинбот қилинган шаръий тариқат эканини билишлари лозим. Агар мусулмонлар Росулуллоҳ Aнинг Маккадаги сийратига назар солсалар, у кишининг давлат тиклаш тариқати бирор зўравон амални ўз ичига олмаганини кўради. Шунингдек, бу тариқат фикрий ва сиёсий курашни ўз ичига олгани ҳамда Исломни ҳаётда ҳакам қилиш вожиблиги ҳақидаги ваъйи омдан келиб чиққан раъйи омни пайдо қилишга ҳаракат қилганини кўради. Чунки жамиятлар зўравонлик билан эмас, балки фикрий тараққиёт орқали ўзгаради. Бу эса, либерал демократиянинг аксидир. Зеро Буш, Блэр ва улардан кейинги келганлар исломий оламни маййитларга тўлдиришди. Масалан Ироқда уни диктатор Саддамдан озод қилиш шиори остида юз минглаган мусулмонлар ўлдирилди.

Учинчидан: Ғарб исломий партия ва жамоаларнинг сиёсий фаолияти ва даъват ишлари орасини ажратишга қаттиқ уринди. Ҳар қандай исломий сиёсий жамоани, гарчи ўз мақсадини рўёбга чиқаришда зўравон бўлмаган услубни танлаган бўлсада, уни радикал жамоа деб ҳисоблади. Натижада, ҳар қандай исломий сиёсий жамоага тақиқ жорий қилди. Бунда Ғарб диннинг ҳеч қандай сиёсатга алоқаси йўқ, дин ҳукмлари ибодат, ахлоқ, никоҳ ва талоқ каби руҳий ишларга чекланган деган ёлғон даъвони олдига сурди. Аммо исломий ақидани руҳий тарафга чеклаш катта хато бўлиб, Исломни насронийлик, бутпарастлик ва ҳиндулик каби динлар қаторига тушириб қўяди. Афсуски, руҳий асосдаги айрим исломий жамоа ва партиялар ўз даъватида фақат ибодатларга чекланиб қолди. Ушбу жамоалар ё қасддан, ёки қасдсиз илмонийликни улуғлаб, мустамлакачилар режасига хизмат қилмоқда.

Бунга муқобил ўлароқ, одамларни ибодат қилишга ва Суннатни татбиқ қилишга чақириш Исломнинг бир қисми бўлсада, булар тўла Ислом дегани эмас. Уларга бўлган даъват Исломнинг барчасига бўлган даъват эмас. Чунки воқега қарасак, бугун мусулмонлар исломий бўлмаган жамиятларда яшашмоқда, улар яшаётган юртлар куфр диёридир. Бу 1924 йил Халифалик қулатилган кундан бошланди. Халифаликнинг қулатилиши ачинарли аҳволга олиб келди. Бу иш улкан мусибат бўлди. Чунки Аллоҳнинг шариати бекор қилинди, унинг ўрнига инсонлар чиқарган қонунлар татбиқ қилинди… Мусулмонлар бугун ушбу воқени шариат билан муолажа қилишлари лозим. Бугун мусулмонларнинг тақдирий масалалари шундан иборатки, улар Халифаликни тиклаш ва халифани сайлаш орқали Исломни ҳаёт, жамият ва давлатда татбиқ қилиш учун фаолият қилишлари лозим. Чунки Халифаликни тиклаш орқали юртларимиз исломий юрт, яъни Ислом диёрига ва жамият исломий жамиятга айланади. Исломий юртлар Халифалик сояси остида бирлашади, сўнгра Исломни оламга даъват ва жиҳод орқали олиб чиқади. Бу масала ҳаёт ё мамот масаласи бўлиб, Умматдан катта қурбонликлар талаб қилади.

Шунинг учун одамларни мукаммал Исломга, яъни ақида, ибодат, ахлоқ, муомала, бошқарув низоми, иқтисод ва ижтимо низоми, таълим сиёсати, ташқи сиёсат ва бошқа барча Аллоҳнинг ҳукмларига амал қилишга чақириш вожиб. Чунки даъватни ибодат ва одатларга чеклаш билан Ислом олиб келган асосий мақсадни рўёбга чиқара олмаймиз. Бу мақсад Аллоҳга ибодат қилиш ва одамларни даъват, жиҳод ва чиройли татбиқ орқали Аллоҳга ибодат қилдиришдир. Шунда Аллоҳ Таолонинг ушбу қавлини рўёбга чиқарган бўламиз:

وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالْإِنسَ إِلَّا لِيَعْبُدُونِ ﴿٥٦

«Мен жин ва инсни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» [Зариёт 56]

Бу эса, Исломни мусулмонлар ҳаётида тўла татбиқ қилишни талаб қилади.

Ғарб режаси мусулмонларни ўз динидан қайтаришга қаратилган ва мусулмонларни ўз ҳаётларида Исломни татбиқ қилишдан қайтариш асосига қурилган. Ғарб Исломга душман ва ўз адоватида экстремистдир. Шунингдек, Пайғамбаримиз A бизга ўргатган исломий қийматларни улоқтиришни хоҳлайди. Бунинг муқобили ўлароқ, исломий жамоатлар зўравон бўлмаган ҳақиқий йўл билан Исломга даъват қилишлари ҳамда мусулмон ва ғайримусулмонларга Ислом инсоният учун мукаммал низом деб тушунтиришлари лозим.

Шаъбон Муаллим

Total Views: 90 ,

Добавить комментарий

Россия Хитойни зангори олов билан таъминлай бошлайди

Россия Хитойни зангори олов билан таъминлай бошлайди Шу йил 2...

Закрыть