Жон Болтон: Венесуэла ҳарбийлари мухолифат билан музокаралар олиб бормоқда

Жон Болтон: Венесуэла ҳарбийлари мухолифат билан музокаралар олиб бормоқда

Венесуэла ҳарбийлари мухолифат билан музокаралар олиб бормоқда, дея маълум қилди АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон Fox News телеканалига берган интервьюсида.

«Муҳим генераллар, Венесуэла президенти Николас Мадурони қўллаб-қувватлаётган йирик шахслар мухолифат билан мунтазам мулоқот олиб бормоқда, — дея маълум қилди Болтон. — Бу очиқ кетмаяпти, аммо музокаралар давом этмоқда».

Трампнинг маслаҳатчиси таъкидлашича, Венесуэлада 2 минг нафар генерал бор — бу НАТОга мамлакатларидан ҳам кўп бўлиб, коррупциянинг асл сабабидир.

Ўз навбатида, Мадуро АҚШни ўз мамлакатини тинч қўйишга чақирди. «Дональд Трамп, Венесуэладан қўлингизни тортинг. Венесуэла ривожланиб кетади», — дея маълум қилди у.

Total Views: 464 ,

Добавить комментарий

Венесуэлада нима бўляпти? Бу биз учун нимани англатади?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم Роя газетаси: Венесуэлада нима бўляпти? Бу...

Закрыть