Женевада АҚШ ва Россия делегациясининг илк учрашуви бўлиб ўтди

Женевада АҚШ ва Россия делегациясининг илк учрашуви бўлиб ўтди

Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков ҳамда АҚШ давлат котиби ўринбосари Венди Шерман Женевада икки соат давомида юзма-юз мулоқот қилишди.

Associated Press (AP) агентлиги хабарига кўра, мазкур учрашув 10 январь куни ўтказиладиган АҚШ ва Россия музокараларининг муқаддимаси бўлган. Асосий музокаралар АҚШ ва унинг ғарблик иттифоқчилари расмий вакиллари билан Россия расмий вакиллари ўртасида бир неча юзма-юз ва виртуал учрашувларда ўтказилади.

“Биз олдимизда турган масалалар моҳиятини муҳокама қилдик, аммо музокаралар оғир бўлади”, деган журналистларга Сергей Рябков биринчи учрашувдан сўнг ва душанба куни музокаралар иштирокчилари “вақтларини бекорга сарфлашмайди”, — дея қўшимча қилган.

Музокаралар Украина атрофидаги вазият муносабати билан АҚШ ва Россия алоқалари жиддий ёмонлашганидан сўнг ўзаро мулоқот жонланиши томон илк қадам ўлароқ кўрилмоқда.

АР Россия президенти аввалроқ АҚШ ва унинг иттифоқчиларига қатор талабларни қўйган эди. Улар орасида НАТОнинг шарққа кенгайишини узил-кесил тўхтатиш ва Украина ҳамда Грузияни альянс таркибига қабул қилмасликка кафолат бериш талаби ҳам бор.

Рябковга кўра, Россия делегациясининг позицияси аниқ бўлиб, ўта тушунарли ифодаланган. “Шу боис Россия талабларидан оғишишнинг сира иложи йўқ”, деган Россия ТИВ раҳбарининг ўринбосари.

Россия муроса қилишга тайёр ёки йўқлиги ҳақидаги саволга Россия дипломати “Муросага эришишга америкаликлар тайёр бўлиши керак”, деб жавоб берган.

Total Views: 34 ,

Добавить комментарий

Лукашенко: Ўзбекистон Қозоғистонда юз берган тартибсизликлардан хулоса чиқариши керак

Лукашенко: Ўзбекистон Қозоғистонда юз берган тартибсизликлардан хулоса чиқариши керак Қозоғистонда...

Закрыть