Жеймс Мэттис: АҚШ суриялик курдларга қурол етказиб беришни тўхтатади

Жеймс Мэттис: АҚШ суриялик курдларга қурол етказиб беришни тўхтатади

АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис 2 декабрда АҚШ Суриядаги курдларнинг мудофаа кучларига (Yekîneyên Parastina Gel, YPG) қурол етказиб беришни тўхтатишини, чунки бунга бошқа ҳожат йўқлигини айтди. 

Мэттиснинг Мисрга йўлда самолёт бортида журналистлар билан суҳбатида журналистлардан бири “Вашингтон YPG’га қурол етказиб беришни тўхтатадими?” деб қизиқди. 

“Ҳа, биз президент Трамп айтганига қатъий амал қиламиз”, деб жавоб берган Мэттис. Унинг айтишича, курд отрядлари “етарлича қуролланган ва коалиция ҳужумкор операцияларни якунлаётгани сабабли, энди бунга ҳожат йўқ”.

“Суриялик курдлар қуролланган ва коалиция ҳужумкор операцияларни якунлаётгани сабабли, бунга бошқа ҳожат йўқ. Хавфсизлик керак, маҳаллий бўлинмалар ичидан полиция кучлари керак. Булар ИШИД қайтмаслигини кафолатловчи одамлар бўладилар”, деб айтган АҚШ мудофаа вазири. 

Total Views: 1950 ,

Добавить комментарий

Трамп Ўзбекистоннинг «аҳил қўшничилик сиёсатини» олқишлашини таъкидлади

Трамп Ўзбекистоннинг "аҳил қўшничилик сиёсатини" олқишлашини таъкидлади Ўзбекистоннинг АҚШга тайинланган...

Закрыть