Жазоирда инсон ўзлиги билан ўйнашишга Халифаликдан бошқа ким чек қўя олмайди?!

بِسْـــمِ اللهِ الرَّحْمٰـــنِ الرَّحِيـــم

Роя газетаси:

Жазоирда инсон ўзлиги билан ўйнашишга Халифаликдан бошқа ким чек қўя олмайди?!

Устоз Солиҳ Абдураҳим-Жазоир

Сўнгги пайтларда Жазоирда кузатилаётган сиёсий турғунлик оқибатларидан бири, халқ ғалаёни ва тартибсизликлар, турли иш ташлашлар тўлқини бўлди. Бу иш ташлашлар бир неча ойдан бери турли секторларда мисли кўрилмаган равишда бутун юртни ўз домига тортди. Бу секторлар юртда яшовчи шифокорлар – ахборот воситаларига кўра, полиция таёқлари билан калтакланган – ҳамда пойтахт ва бошқа шаҳарлардаги парамедикал фойдаланувчилари (Жазоирга хос тиббий хизматдан фойдаланувчилар), ўрта таълим ўқитувчилари, айрим олийгоҳ аспирантлари ва армия нафақахўрларидан иборат. Пойтахтга киришларига ва у ерда намойиш ўтказишларига йўл қўймаслик учун уларга қарши куч ишлатилди. Шунингдек, иш ташлашда ҳаво йўллари ширкатидаги баъзи хизмат кўрсатиш ходимлари ҳам, ҳатто ўзлари учун бошланғич ташкилотларида иш ўринлари очилишини талаб қилган спорт мастерлари ҳам иштирок этди. Бу айтиб ўтилган соҳадагиларнинг ҳар бирларининг ишлаш, маош олиш, ҳарбий ва фуқаровий хизмат кўрсатиш шарт-шароитлари билан боғлиқ ўзларига хос турли хил талаблари бор. Ушбу секторларнинг аксарида ҳамон иш тўхтаб турибди. Маълум бўлишича, хавфсизлик ва барқарорликни муҳофаза этиш, деган дастак билан бу тинч намойиш ва юришлар қонунан тақиқланган ва ҳамон уларга рухсат берилмаяпти.

Яна бир томонда, 2018 йил январ ойидан бери юртда кенг қамровли «Яннор» байрами маоши муҳокамаси бошланган ва ҳамон давом этмоқда. Ҳар йили Жазоирда тамазигт-барбарлар¹ янги йили (12 январ) расмий миллий байрам сифатида нишонланиб, ҳамма ишчиларга маош берилади. Бу байрам барбарлардан бирининг талабини қондириш учун узоқ йиллардан бери давом этиб келади. Шунга биноан, бугун аввал Жазоирда бўлаётган ҳодисаларни тушуниб, сўнг, албатта юртдаги ўзгаришларни ўрганиб чиқиш ва тил бириктирувларни фош этиш керак. Бизга маълумки, бундан олдин юртнинг бир неча шаҳарларида, хусусан қабилалар минтақаларида, юрт шарқидаги Оресда қандайдир норозилик намойишлари ўтказилиб, уларда тамазигт тилига расмий давлат тили мақоми берилиши талаб қилинди ва бу талаблар Париждаги барбар академияси ташаббуси билан лотин ҳарфларда ёзилган!! Бу эса, тамазигт тилини умумий таълимга қўйишни, ҳаммага уни мажбурий тарзда ўрганиш ва ўргатишни, маъмурий жиҳатдан, яъни барча ҳужжатларда, судлар, ахборот воситалари, транспорт қонун-қоидаларида ҳам шундай жорий қилиш шартлигини англатади. Шу билан бирга, бунинг учун йирик моддий имкониятлар ва катта маблағлар ажратиш, иш ўринлари, китоблар, академик ва профессорлар… ва ҳоказоларни тайёрлаш ҳам шарт бўлади. Хўш, буларнинг ҳаммасини давлат ғазнаси шундай бир шароитда кўтара оладими? Яна шу ҳам бизга маълумки, бу «янги йил байрами» 1980 йилда Париждаги барбар академияси томонидан киритилиб, ҳатто инсон ўзлиги омилларидан бири сифатида зўрлаб тиқиштирилган. Аслида, бу байрамнинг тамазигтга ҳатто тарихий жиҳатдан ҳам мутлақо алоқаси йўқ. Балки у рим байрами бўлиб, қадим замонда римликлар серҳосилликни сўраб нишонлашган муносабатдир!!

Демак, бундан нишонга олинган нарса Ислом экани кўриниб турибди! Шунинг учун бундай ишни фош қилиш керак. Чунки уни мустамлакачи Европа (асосан Франция) ўзининг ёвуз мақсадлари ва манфаатлари йўлида амалга оширмоқда. Бундан Жазоирни (ва бошқа юртларни) Ўрта денгизидаги бошқа қирғоққа боғлаб, Африка шимолидаги тамазигт (барбар) мусулмонларнинг ўзлигини бутунлай ўзгартириш кўзланган. Бунинг учун дин давлатдан ажратилади ва Шимолий Африка аҳолиси, хусусан, Жазоир аҳолисига янги ўзлик яратиш учун – ҳатто ирқий низо оловини ёқиш ва тарихни бузиб кўрсатиш билан бўлса ҳам – керакли барча воситалардан фойдаланилади, яъни Исломга альтернатив яратилади!

﴿وَإِنَّ هَذِهِ أُمَّتُكُمْ أُمَّةً وَاحِدَةً وَأَنَا رَبُّكُمْ فَاتَّقُونِ﴾

«Шак-шубҳасиз Умматингиз битта умматдир. Мен эса сизларнинг Парвардигорингиздирман, бас, Мендангина қўрқингиз!»  [Мўминун 52]

Бугун мустамлакачиларнинг манфур васвасаси сабабли дилларида ҳақ йўлдан оғиш бўлган кимсаларнинг Исломдаги буюк фатҳларга мустамлакачилик ёки араб босқинчилиги, деган эътиборда қарашаётганига гувоҳ бўласиз!!! Кофир мустамлакачи капиталист мана шундай разил йўл билан ҳамда мусулмонлар юртларидаги ўзининг малай сиёсатчилари, муфаккирлари ёрдамида мусулмонлар бирлигини бузишга ҳаракат қилмоқда ва бунда ўзининг манфаатли борлигини билиб турибди. У мусулмонлар ўртасида тарафкашлик, ихтилоф низосини келтириб чиқариш, ораларига ўзаро нафрат оловини қалаш ҳамда миллатчилик, ватанпарварлик, динни ҳаётдан-сиёсатдан ажратиш… каби нарсалар билан мусулмонлар сафларини бузишга ҳаракат қиляпти. Шу боис айни масалада мустамлакачи кофир душман бўлган Ғарбнинг қўли борлигини ва қандай қилиб унинг малъун манфаатлари йўлида Уммат фарзандларига фикрий ва сиёсий вазифалар юкланаётганини очиб ташлаш лозим. Чунки масала – фақат тил ёки шева масаласи эмас, балки Ислом Уммати билан кофир Ғарб ўртасидаги доимий амалий ҳазорат урушига айланди.

Бошқа жиҳатдан, Жазоирдаги ҳукмрон муассасада Франция қанотининг мустаҳкамлигига ва у ердаги кўплаб лавозимларни, асосан, ифлос илмонийликка эътиқод қилувчи қабилалар минтақасидагилар эгаллаганига, демакки, юрт шимолида, хусусан, пойтахтдаги тамазигт қабилаларга оид бу ҳодисалар ортида ҳам айнан шулар турганига кучли далиллар бор. Бу нарса, кўчаларга чиқиб, тамазигт тилини давлатнинг расмий тилига айлантиришни талаб қилишда яққол кўринди ва бу, юқорида айтганимиздек, тамазигт тили миллий расман конституциявий тилга айланди, дея рақиблар ўртасида кураш кетаётган бир паллада юз берди. Шунинг учун, ҳеч шубҳа йўқки, бу сафарги кўча намойишларида ёмон ниятдаги маҳаллий тўдаларнинг мансаб талашиб курашишлари, низолашишлари яққол намоён бўлди. Франция томони, яъни францияпараст бу қанот, ҳокимиятдаги ҳукмрон қанотга қарши мана шу низолардан фойдаланяпти. Бу ҳукмрон қанот эса, Бутефликанинг тўдаси орқали инглизлар билан алоқа қилади. Булардан кўзланган мақсад, сиёсий, иқтисодий ва маданий ютуқларни қўлга киритиш бўлиб, бу нарса ҳатто мусулмон халқ қони ҳисобига бўлса ҳам, яъни мусулмонларнинг бир-бири билан қирпичоқ бўлишлари оқибатида амалга ошса ҳам фарқи йўқ!! Аллоҳ Таоло бундай дейди:

﴿وَمَن يَقْتُلْ مُؤْمِناً مُّتَعَمِّداً فَجَزَآؤُهُ جَهَنَّمُ خَالِداً فِيهَا وَغَضِبَ اللهُ عَلَيْهِ وَلَعَنَهُ وَأَعَدَّ لَهُ عَذَاباً عَظِيماً﴾

«Ким қасддан бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннам бўлиб, ўша жойда абадий қолажак. Ва у Аллоҳнинг ғазаби ва лаънатига дучор бўлган, Аллоҳ унинг учун улуғ азобни тайёрлаб қўйгандир»   [Нисо 93]

Яна бундай дейди:

﴿وَلاَ تَكُونُواْ كَالَّذِينَ تَفَرَّقُواْ وَاخْتَلَفُواْ مِن بَعْدِ مَا جَاءَهُمْ الْبَيِّنَاتُ وَأُوْلَـئِكَ لَهُمْ عَذَابٌ عَظِيمٌ﴾

«Аниқ ҳужжатлар келганидан кейин бўлиниб кетган ва бир-бирлари билан ихтилоф қилиб, талашиб-тортишган кимсалар каби бўлмангиз! Ана ундайлар учун улуғ азоб бордир» [Оли Имрон 105]

Маълумки, миллий халқ кенгаши номли парламентга икки партия ҳукмрон. Булар республика президенти раислигидаги Миллий Озодлик Фронти партияси билан бош вазир (айни вақтда у республика президенти қошидаги девон раҳбар ҳам) Аҳмад Уяҳё раислигидаги Миллий Демократия партиясидир. Айни парламент бундан бир ойдан кўроқ вақт муқаддам тамазигт тилини бутун юрт бўйлаб турли таълим муассасаларида ўргатилишига алоқадор конституция моддасини тасдиқлаш талабини кўпчилик овоз билан қабул қилмади. Аммо бу ерда шуни таъкидлаш лозимки, парламентнинг айни талабни қабул қилмаганига қарши кучли норозилик намойиши аланга олди. Шунинг учун бу масалада мустамлакачи Ғарб давлатларининг қўли узунлигини ҳисобга олганда, Европа мустамлакачиларининг – аниқроғи Франциянинг – кўзлаган мақсадлари ва манфаатлари бор. Бундан ташқари бу мустамлакачиларнинг қалби бутун мусулмонларга, хоссатан Жазоир мусулмонларига нисбатан ҳазорий ва тарихий гина-адоватга тўла. Бугун юз бераётган бу воқеалардан Европага малай режим умрини узайтириш учун 2019 йили ўтказилиши кутилаётган сайловларга замин яратиш кўзланган!! Зотан, Европа қудрат тепасидаги Бутефликанинг ўз мансабида – агар ўлиб қолмаса – бешинчи муддатда ҳам собит қолишига рози!

Ишчи ва талабалар вакиллари (касаба уюшмалари) ҳам, ҳатто хорижга тобе малай давлатлардаги Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари билан «фуқаролик» жамияти раҳбарлари ҳам, аксари мавжуд режимлардан манфаатдор ва улар билан узвий боғлиқдир. Сиёсий доиралардаги аслида субутсиз, заиф ва тобе бўлган сохта партияларнинг аҳволи ҳам шундай. Шуни эътиборга олганда, демак, Жазоирдаги бошқарув жиловини қўлида ушлаб турган тўда, эртага (2019 йилги президентлик сайловлари яқинлашар экан) мазкур халқ талабларини қабул қилиши муқаррар, бунга шубҳа йўқ. Ана шунда айни норозилик намойишлари тўхтаб, вазият тинчланади. Зотан, бойлик ва ресурсларга тўла Жазоирдек бир юртда, яқин келажакда вазият назорат остига олиниши турган гап.

Эй мусулмонлар!

Сизга муносиб иш, Роббингиз шариатига юзланиш ва уни татбиқ ўрнига қайтаришдир. Чунки ҳақиқий бошқарувни яратиш ва пистирмада пойлаб турган бу макр-найрангларнинг фош этилишига ҳамда Аллоҳ душманлари бўлган мустамлакачи кофирлар мақсадини бузиб-барбод қилишга мусулмонларни ягона байроқ остига жамлаб, ақида арқонига боғловчи давлатдан бошқа давлат асло қодир бўлолмайди. Чунки Аллоҳ калимаси олий бўлса, шариати татбиқ этилса, исломий юртлардаги бу миллатчилик ва ватанпарварлик иплари ўз-ўзидан парчаланиб, мусулмонларнинг оқаётган қони тўхтайди, бойликларининг талон-тарож этилиши барҳам топади!! Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликдан бошқаси бу мазҳабпарастлик ва ирқчилик оловини ўчиролмайди, ҳатто ушбу давлатнинг яқинлашиб келаётгани ҳақидаги хабарнинг ўзи, бу Аллоҳнинг душманлари кўнглига қутқу солмоқда… Шубҳасиз, бу дунё ва охират неъмати бўлмиш ушбу Халифалик тўғрисидаги хабарнинг ўзи шундай қилаётган экан, ҳали у барпо бўлганда нима бўлиши мумкин?!

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْماً لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

«Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!»  [Моида 50]

Тамазигтлар ёки барбарлар¹ Африкадаги Исломдан олдинги қабила. Ҳозирда улар мусулмон қабилалари саналади.

Роя газетасидан олинди

Total Views: 927 ,

Добавить комментарий

Уммат то рошид Халифалик барпо бўлмагунча кофирлар тил бириктирувидан ҳаргиз қутулолмайди

بِسْـــمِ اللهِ الرَّحْمٰـــنِ الرَّحِيـــم Роя газетаси: Уммат то рошид Халифалик...

Закрыть