Жанубий Кореяда Японияга алоқадор барча нарсага бойкот эълон қилинди

Жанубий Кореяда Японияга алоқадор барча нарсага бойкот эълон қилинди

Жанубий Кореяда Японияга алоқадор барча нарса, маҳсулот ва сервислардан тортиб мультфильмларгача бойкот қилиш бўйича кампания давом этмоқда. The Wall Street Journal газетасининг ёзишича, ижтимоий тармоқларда япон маҳсулотлари ўрнига маҳаллий маҳсулотлар таклиф этилган рўйхатлар тарқалмоқда. Кампания аввалида Японияга саёҳатлардан воз кечиш таклиф қилинган бўлса, эндиликда Японияга оид барча нарсадан воз кечиш таклиф қилинмоқда, деб ёзади нашр.

1 июль куни Япония яримўтказгичлар ва гаджетлар экранлари ишлаб чиқаришда зарур бўладиган уч турдаги хомашё экспорти устидан назоратни кучайтирди. Эндиликда уларни олиш учун алоҳида рухсатнома керак бўлади.

Токио ва Сеул ўртасидаги муносабатлар 2018 йил кузда, Корея олий суди Япониянинг Nippon Steel & Sumitomo Metal компаниясига Иккинчи жаҳон уруши даврида тўрт нафар кореялик ишчини мажбуран ишлатгани учун товон тўлашга ҳукм чиқарганидан сўнг кескинлашганди. Япония бу масала 1965 йилда ҳал этилганини таъкидлаб, суд қарорини бажаришни рад этганди.

Япония бойкот ҳеч қандай оғир оқибатларга олиб келмайди деб ҳисобламоқда, чунки Япония ЯИМнинг ҳажми Жанубий Корея ЯИМ ҳажмидан уч баравар кўп.

Total Views: 80 ,

Добавить комментарий

Сурия ҳарбий-ҳаво кучлари турклар конвойига ҳужум қилди

Сурия ҳарбий-ҳаво кучлари турклар конвойига ҳужум қилди Сурия ҳарбий-ҳаво кучлари...

Закрыть