Зеленский: Россия ва Украина ўртасида чегарадан бўлак ҳеч қандай умумий нарса қолмади

Зеленский: Россия ва Украина ўртасида чегарадан бўлак ҳеч қандай умумий нарса қолмади

Украинанинг сайланган президенти Владимир Зеленский Россия ва Украина ўртасида чегарадан бўлак ҳеч қандай умумий нарса қолмаганини айтди.

У Россия президенти Владимир Путиннинг икки давлат халқлари ўртасида кўп умумий жиҳатлар борлиги ҳақидаги сўзларига шундай изоҳ берди. Сиёсатчининг айтишича, Украина Қримдан айрилгани ва Донбассдаги тажовузга учрагани сабаб икки давлат ўртасида чегарадан бўлак умумий нарса йўқ.

Зеленскийнинг таъкидлашича, Россия Украинага ҳар бир миллиметр ерни қайтариб бериши керак.  

У, шунингдек, Украинага нефть маҳсулотлари экспорти тақиқланиши, Донбасс аҳолиси учун паспортлар берилиши пунктлари очилиши, украиналик денгизчиларнинг Керч бўғозида ушланиши каби Россия томонидан қабул қилинган қарорларни эслаб ўтган. “Бундай муносабатларни аниқ қардош деб бўлмайди”, деб айтган бўлғуси президент.

Total Views: 380 ,

Добавить комментарий

Хитой лагеридаги муслима аёлларнинг аянчли аҳволи

Хитой лагеридаги муслима аёлларнинг аянчли аҳволи Шарқий Туркистонда 2017 йилда...

Закрыть