Залмай Халилзод Толибон билан музокараларнинг сўнгги раунди ўта сермаҳсул ўтганини билдирди

Залмай Халилзод Толибон билан музокараларнинг сўнгги раунди ўта сермаҳсул ўтганини билдирди

АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод Толибон ҳаракати билан бўлиб ўтган музокараларнинг охирги раундини ўта сермаҳсул деб баҳолади. У бу ҳақда ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилди.

"Музокараларнинг охирги олти куни барча даврлар ичидаги энг сермаҳсули бўлди. Биз тинчлик келишувининг барча тўрт бўлими: контртеррористик кафолатлар, қўшинларни олиб чиқиш, Афғонистон ички мулоқотидаги иштирок ва музокаралар ҳамда мунтазам равишда ўт очишни тўхтатиш бўйича сезиларли силжишларга эришдик", — деб ёзди Халилзод.

У шунингдек, музокаралар вақтинча тўхтатилганини ва 9 июлдан давом этишини маълум қилди.

Аввалроқ Толибон ҳаракатининг Қатардаги сиёсий офиси расмий вакили Муҳаммад Суҳайл Шахин толиблар 7-8 июлда Доҳада ўтказиладиган Афғонистон бўйича анжуманда иштирок этишини билдирганди.

Total Views: 170 ,

Добавить комментарий

Навбатдаги саммитлар Қуддус ва Ақсога қарши навбатдаги фитналарни келтириб чиқармоқда

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Навбатдаги саммитлар Қуддус ва Ақсога қарши...

Закрыть