Юз минглаб америкаликлар маошларини ололмадилар

Юз минглаб америкаликлар маошларини ололмадилар

11 январда юз минглаб америкаликлар маошларини ололмадилар. Бунга Оқ уйнинг Мексика билан чегарада девор қурилишини молиялаштириш учун фавқулодда вазият эълон қилишга тайёрланаётгани олиб келган. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар берди. 

800 минг давлат хизматчиси 11 январда маошини олмаган. Улардан ярмидан кўпи ҳали ҳам ишчи мажбуриятларини бажаришни давом эттирмоқда. Таъкидланишича, 22 декабрда бошланган АҚШ ҳукумати ишининг қисман тўхтатилиши (шатдаун) АҚШ тарихидаги энг давомийси бўлишига қараб кетмоқда. 

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти фавқулодда вазиятни эълон қилиш бўйича дастлабки ишни бошлагани маълум қилинганди.

Шатдаун чегарада девор қурилишига маблағ ажратиш борасида конгрессдаги келишмовчиликлар сабабли юз берган. 

Total Views: 645 ,

Добавить комментарий

Ўзбекистон имомлари Мисрнинг ал-Азҳар университетида малака оширишади

Ўзбекистон имомлари Мисрнинг ал-Азҳар университетида малака оширишади Ўзбекистонлик имомлар Мисрдаги...

Закрыть