Ёсир Бурҳомий мисрликларни режимга қарши намойишга чиқишдан қайтарди

Ёсир Бурҳомий мисрликларни режимга қарши намойишга чиқишдан қайтарди

Миср режими коррупция билан айбланиши ортидан салафийлик оқими раиси ўринбосари Ёсир Бурҳомий мисрликларни режимни қулатишга ҳаракат қилиб намойишга чиқишдан қайтарди. Унинг баёнотлари ушбу жамоанинг Мисрдаги роли ва Миср режими, хусусан Сисийга нисбатан тутган позицияси борасида саволларни пайдо қилди. Чунки Бурҳомий «Биз бузғунчи бўлмаганмиз ва бўлмаймиз» номли тасодифий баёнот чиқариб, унда режимни қулатиш «Давлатни қулатишдир» деб эълон қилди. Яна у ўз баёнотида «Мисрдаги режимни қулашдан ҳимоя қилишга» чақирди. Шунингдек Салафия жамоаси «Даражама даража ислоҳ қилишни маҳкам тутиш» даъвоси билан намойишларда иштирок этмаслигини таъкидлади. Бундан ташқари режимни айблаш борасида шубҳа билдириб, ҳокимни четлатишни талаб қилаётганларни мунофиқ ва фосиқ деб атади. У ўзининг сўзига Аллоҳ Таолонинг ушбу оятини далил қилиб келтирди:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِن جَاءَكُمْ فَاسِقٌ بِنَبَإٍ فَتَبَيَّنُوا 

«Эй мўминлар, агар сизларга бир фосиқ кимса бирор хабар келтирса (у фосиқ кимса олиб келган хабарни) аниқлаб-текшириб кўринглар!»  [Ҳужурот 6]

Бунинг муқобили ўлароқ Бурҳомий Мисрда хавфсизлик органи одами деб айбланмоқда. Шунингдек, Нур партияси қисмати Сисий қисматига боғлиқ, бу партия 25 январ қўзғолонидан кейин Сисий кўзи остида пайдо бўлган… Ёсир Бурҳомий ўзини Ёсир Сисий деб билади. Уни хавфсизлик органи малайи деб айблашади, шунингдек режим хоҳлаган пайтда унинг қучоғига ўзини отадиган, унинг буйруғи билан жанжаллашадиган ва тиз чўкадиган қўшиқчи аёл, дейишади… Сисий режими уни диний бўёқ сифатида ишлатади. Яна уни керагида фойдаланиб, сўнг ахлат қутисига ташлаб юбориладиган салфетка дейишади.

Изоҳ: Пайғамбаримиз охирги замонда ёмон уламолар бўлади деганда нақадар тўғри сўзлаган эди. Анас ибн Моликдан ривоят қилинган ҳадисда Росулуллоҳ айтадилар:

«الْعُلَمَاءُ أُمَنَاءُ الرُّسُلِ عَلَى عِبَادِ اللَّهِ مَا لَمْ يُخَالِطُوا السُّلْطَانَ، فَإِذَا خَالَطُوا السُّلْطَانَ فَقَدْ خَانُوا الرُّسُلَ فَاحْذَرُوهُمْ، وَاعْتَزِلُوهُمْ»

«Уламолар султонларга аралашмас эканлар, пайғамбарларнинг Аллоҳнинг бандалари устидаги ишончли кишиларидир. Агар улар султонларга аралашсалар, пайғамбарларга хиёнат қилишган бўлади. шунинг учун бундайлардан эҳтиёт бўлинг ва улардан узоқроқ юринг». Муоз ибн Жабалдан ривоят қилинган ҳадисда Росулуллоҳ ﷺ айтадилар:

«مَا مِنْ عَالِمٍ أَتَى صَاحِبَ سُلْطَانٍ طَوْعًا إِلاَّ كَانَ شَرِيكُهُ فِي كُلِّ لَوْنٍ يُعَذَّبُ بِهِ فِي نَارِ جَهَنَّمَ»

«Қайси олим султон олдига итоат қилиб келса, жаҳаннамда султон азобланадиган азобларнинг ҳамма турида султон билан бирга азобланади».

Total Views: 81 ,

Добавить комментарий

«Зўравон экстремизмга қарши кураш» Мусулмонларни бўлиш сиёсати сирасига киради

«Зўравон экстремизмга қарши кураш» Мусулмонларни бўлиш сиёсати сирасига киради Террорга...

Закрыть