Ёш болалар қотили — “Исроил” 

Ёш болалар қотили — “Исроил” 

“Исроил” хавфсизлик кучлари босиб олинган ва қамал қилинган Фаластин ҳудудларида 2000 йилнинг сентябридан бери 2103 нафар болани ўлдирди, минглаб болани эса ҳибсга олди. Ушбу маълумотлар “Исроилнинг” ҳуқуқ ҳимояси билан шуғулланувчи B'Tselem ташкилотининг ҳисоботида келтирилган.

Ташкилотнинг аниқлашича, 2000 йилдан бери “Исроилнинг” Ғазода амалга оширган ҳужумлари оқибатида 1673 нафар, Иордан дарёсининг ғарбий соҳили ва Шарқий Қуддусда эса 430 нафар бола ҳалок бўлган. Ғазолик болалар асосан “Исроилнинг” операциялари чоғида ўлдирилган.

Ғазода 2018 йилнинг 30 мартидан 2019 йилнинг июнигача давом этган «Буюк қайтиш марши» номли норозилик акцияси чоғида эса “Исроил” хавфсизлик кучлари 43 нафар фаластинлик болани ўлдирган. “Исроил” кучлари 2021 йил бошидан буён турли айбловлар билан 230 нафар фаластинлик болани қўлга олган. Айни пайт “Исроил” турмаларида 140 нафарга яқин фаластинлик болалар сақланмоқда.

Total Views: 147 ,

Добавить комментарий

«Эрк» партияси президент сайловларида иштирок этишини эълон қилди

"Эрк" партияси президент сайловларида иштирок этишини эълон қилди Мухолифатдаги "Эрк"...

Закрыть