“Ё ҳаёт – ё мамот” Чет эл фуқаролари учун Россия фуқаролигини олиш соддалаштирилди

“Ё ҳаёт – ё мамот”. Чет эл фуқаролари учун Россия фуқаролигини олиш соддалаштирилди

Россия Давлат думаси иккинчи ва учинчи ўқишда чет элликлар томонидан Россия фуқаролигини олишни соддалаштириш бўйича қонунчиликка ўзгартиришларни қабул қилди, деб хабар берди қонун чиқарувчи орган сайти.

Ўзгартиришларга мувофиқ, «Россия қуролли кучлари, бошқа қўшинлари ёки ҳарбий тузилмаларида камида бир йил муддатга хизмат қилиш учун шартнома тузган чет эл фуқаролари» Россия фуқаролигини соддалаштирилган тартибда, яшаш учун рухсатномага эга бўлмасдан туриб олишлари мумкин.

Амалдаги қонунчиликка кўра, ҳарбий шартнома бўйича камида уч йил хизмат қилиш керак, дейилади хабарда. 

Бундан ташқари, ўзгартишларда аскар, матрос, сержант ва старшина унвонида ҳарбий хизматга кираётган чет эл фуқароси билан ҳарбий хизматни ўташ учун биринчи шартнома тузиладиган муддатни беш йилдан бир йилгача қисқартириш таклиф этилмоқда. 

Total Views: 46 ,

Добавить комментарий

Туркия АҚШдан харид қилинадиган газ миқдорини оширмоқчи

Туркия АҚШдан харид қилинадиган газ миқдорини оширмоқчи Анқара АҚШдан харид...

Закрыть