Япония ҳукумати пандемия туфайли даромади камайган оилаларга 1,85 минг доллардан берадиган бўлди

Япония ҳукумати пандемия туфайли даромади камайган оилаларга 1,85 минг доллардан берадиган бўлди

Япония ҳукумати коронавирус пандемияси туфайли даромади камайган мамлакат аҳолисига молиявий ёрдам режасини тасдиқламоқчи. Бу ҳақда Yomiuri газетаси хабар берди.

Янги чораларда бир хонадонга 200 минг иен (1,85 минг доллар)дан маблағ ажратиш кўзда тутилган. Бундай ёрдамдан кам даромадли оилалар ва коронавирус тарқалиши шароитида даромади кескин камайган оилалар фойдаланиши мумкин. Бундай тоифага кимлар киришини белгиловчи чегалар кўрсатилмаган, ёрдам сўраб мурожаат қилганларнинг аризалари эса якка тартибда қабул қилинади.

Ҳукумат янги лоҳиянинг деталларини бир ҳафта давомида батафсил кўриб чиқиб, тасдиқлаши кутилмоқда. Бу борада бюджетга киритилган тегишли ўзгартиришлар май ойига келиб тасдиқланиши режалаштирилган.

Айни пайтда Японияда 3,5 минг киши коронавирусга чалинган, уларнинг 712 нафари — Diamond Princess лайнери йўловчилари ва экипаж аъзолари. Круиз кемаси йўловчилари билан ҳисоблаганда 82 киши вафот этган.

Total Views: 202 ,

Добавить комментарий

Туркияда коронавирус тарқалиши олдини олиш учун янги чоралар киритилди 

Туркияда коронавирус тарқалиши олдини олиш учун янги чоралар киритилди  Туркия...

Закрыть