Япония тўртинчи йирик иқтисодий давлат

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Япония тўртинчи йирик иқтисодий давлат

Япония 2023 йил дунёнинг энг йирик иқтисодлари орасида (АҚШ, Хитой ва Германиядан сўнг) тўртинчи ўринга тушиб қолди. Ҳозирда аҳолиси сони 125 миллиондан ортган Япония бир пайтлар тарихда иқтисодий мўъжиза сифатида тилга олинган эди. У ҳақиқатда Иккинчи жаҳон уруши олови кулларидан қоқиниб, АҚШдан кейин иккинчи йирик иқтисодиётга айлана олди ва ўзининг шу ҳолатини ўтган асрнинг етмишинчи ва саксонинчи йиллари мобайнида сақлаб турди.

Аммо 2010 йил Хитой иқтисодиётининг ўсиши сабабли АҚШдан кейинги бўлган Япония рейтинги дунёдаги иккинчи ўриндан учинчи ўринга тушиб кетди. Бу жуда ғалати! Чунки аслида бир пайтлар давлатлар ўртасида мустамлакачиликка интилган, асли иқтисодий ўсиши ҳам мустамлакачиликка лойиқ бўлган бир давлатнинг тушиб кетиши ғайритабиий ҳол.

Эҳтимол, Япониянинг заифлашиши сабабларини ўрганаётган тадқиқотчи бунинг кўп омилларини топар… Аммо мен бу ерда ўша омилларнинг энг муҳими ва энг кучлиги тўғрисида сўз юритмоқчиман. У ҳам бўлса, қарам сиёсий менталитетдир.

Американинг Японияни босиб олиши натижасида у ерда юзага келган сиёсий менталитет жуда ғалати. Чунки бутун дунё Япониянинг иқтисодий ақлий қобилиятидан ҳайратга тушган бўлса-да, бу давлат ижодий ва инновацион сиёсий менталитетни ишлаб чиқмади! Шу ўринда мен ҳурматли ўқувчим диққатини ана шу менталитетлардан бир намунага қаратаман: Тарихчи Муҳаммад Ҳусайн Ҳайкал ўзининг «Мавъид мааш Шамс-Аҳадис Осиё» китобида Какуэй Танака билан бўлган суҳбатини келтиради. (Какуэй Танака Японияда демократик партиянинг энг йирик қаноти етакчиси бўлиб, у 1974 йил охиригача икки ҳукуматга бош вазир бўлган, сўнг «Локхид можароси» ортидан истеъфо берган сиёсатчи. Қизи Макико Танака ташқи ишлар вазири, кейин таълим вазири, кейин маданият вазири бўлган). Суҳбатда Ҳусайн Ҳайкал бош вазир Какуэйдан «Франция бош вазири Кув де Мюрвилнинг айтишича, яқинлашиб келаётган халқаро кураш шакли Европа ва Яқин Шарқдан Узоқ Шарққа кўчади, у курашда замонамизнинг тўрт йирик давлати (АҚШ, Совет Иттифоқи, Хитой ва Япония) ўзаро юзма-юз келади», сиз бу қарашга қўшиласизми ёки бунга қаршимисиз? – деб сўрайди. Какуэй жавоб берар экан, сўнгги жумлани «Менда бу борада Японияга нисбатан шубҳа бор», дея урғу бериб айтади. Сўнг «Биз сиёсий ранги йўқ иқтисодий куч бўлишни истаймиз», дея интервьюдаги сўзларининг энг хавфлисини айтади! У, шунингдек, ишғолдан кейин улар учун АҚШ томонидан ишлаб чиқилган конституцияда маҳаллий мудофаа харажати мамлакатдаги ишлаб чиқариш ҳажмининг бир фоизидан ошмаслик кераклиги айтилганини эслатиб ўтади!

Кейин Ҳайкал унга қуйидагиларни эслатди: «Япония иқтисодий Мўъжиза, Қўшма Штатлардан ҳам, Совет Иттифоқидан ҳам ўтиб кетиши мумкин. Бу буюк Мўъжизага хорижга чиқадиган ресурслар керак, хорижга чиқадиган бозорлар керак, бу Мўжизага денгиз флотлари ва очиқ транспорт линиялари керак. Ахир, шундай иқтисодий қудрат сиёсий рангсиз бўлиши мумкинми? Қуролли кучларсиз сиёсий ранг бўлиши мумкинми, ахир, сизлар атрофингиздаги йирик кучлар билан рақобатда яшаяпсизку?!». Бунга Какуэй «Япония ҳаргиз дунёни бошқарадиган давлат бўлмайди», дея даҳшатли чақмоқдек жавоб қилади!!

Ҳайкал фикрини бошқача сўзлар билан такрорлаб, бундай дейди: «Қаршингизда Хитой бор, у ядровий кучдир, Совет Иттифоқи бор, у билан орангизда Курил ороллари муаммоси турибди, Қўшма Штатлар бор, у ҳам ядровий давлат… Япония ўзининг шундай иқтисодий қудрати бўла туриб атом қуролидан маҳрум қолиши ёки ўзини ва манфаатларини мудофаа қилишига етарли қуроллардан воз кечиши тўғри келадими?!». Шунда Какуэй «Биз ўз ядровий мудофаамизга эга бўлиш қарорини асло қабул қилмаймиз… Биз бунга халқаро жиҳатдан тақиқланганмиз ва конституциямиз буни биздан маҳрум этган, ўзимиз ҳам буни хоҳламаймиз», дея ақлни ларзага келтирувчи жавобни қилади!!

Ҳайкал бунга қарши қуйидагиларни таъкидлайди: «Сизларда атом қуролини яратиш имконияти мавжуд, бунинг учун иқтисодиётингиз ҳам етарли. Сизларда тинч атом электростанциясини ишлаб чиқарувчи заводлар бор, булар сизга атом бомбаси захирасини ишлаб чиқариш учун плутоний миқдорини бера олади… Ракеталар ишлаб чиқариш эса сиз учун муаммо эмас…». Япония бош вазири эса, «Аммо биз ядровий қуролланиш қарорини қабул қилмаганмиз ва асло қабул қилмаймиз. Биз тинч яшашни истаймиз», дейди!

Ҳайкал билан Япония бош вазири ўртасидаги ушбу суҳбатни ўқиганимиздан сўнг бизга шу нарса аён бўлдики, Қўшма Штатлар мана шундай менталитетни Япония ва бошқа давлатлардаги малайлари миясига жойлаб, қўлларига заҳарли ханжар тутқазган. Бу билан юртларини қоронғи зулматга киритиб қўйди. Американинг таъсир доирасида ҳаракат қилувчи Япония, аслида, Қўшма Штатлар билан зиддиятга келса ҳам ўз манфаатини биринчи қўйиши керак. Бироқ биз унинг айрим раҳбарларини қўлларидаги малайлик ханжари билан ўз юртларини ортига санчаётганини гувоҳи бўляпмиз… Улар Япониянинг Америка манфаатларига қарам бўлиш билан қай даражага тушганини билишмаяпти. Халқаро муассасаларнинг, шу жумладан, Халқаро Валюта Фондининг ҳисоботлари ва прогнозлари шуни кўрсатмоқдаки, Ҳиндистон иқтисоди шу йилда, яъни 2024 йилда биринчи марта 4 триллион долларлик тўсиқни ошиб кетади ва 2030 йилга бориб Япония ва Германия иқтисодиётидан ошиб ўтиб, ўсишда давом этади, шу тариқа учинчи ўринни эгаллайди.

Бу давлатларнинг ривожланиши ҳам, пастлаши ҳам Американинг сиёсий қарорига боғлиқ бўлиб қолган. Улар ўзларига, ўз қарашларига ва ўзларининг сиёсий рангига эга эмаслар. Балки марказнинг манфаатига тобе равишда ўз фарзандлари қўли билан бир рейтингдан бошқа рейтингга тушишда давом этмоқдалар!! Чунки бу мамлакатлар қарамлик, деган лаънатга учраганлар. Бундай зулматли туннелдан чиқишнинг бирдан-бир йўли Қўшма Штатларникидан бошқача нуқтаи назарни қабул қилишдан иборат. Зеро, ушбу нуқтаи назардан малайликдан мутлақо холи бўлган мустақил сиёсий қарор қабул қила олиш қобилияти ҳамда кенг қамровли иқтисодий назария балқиб чиқади. Тўғрироғи, ақлларни қаноатлантириб, фитратга мос келадиган ва қалбларни хотиржам қиладиган мабда-система асосида оламга етакчилик қилишни ўйлайдиган давлат юзага келади. Бу эса, Аллоҳнинг изни ила яқинлашиб келаётган Халифалик давлатидагина амалга ошади. Сиёсатчилари «дунёни бошқаришни ўйламаймиз», «истамаймиз» ва «ҳаргиз бундай қарор қабул қилмаймиз», дея ўз мамлакатларини ҳалокатга етаклайдиган давлатларда эса, асло амалга ошмайди!! Зеро, ер судралувчи ҳашоратларники, осмон эса баланд парвоз қилувчи лочин ва бургутларникидир.

Устоз Ҳасан Ҳамадон

Роя газетасининг 2024 йил 17 апрел чоршанба кунги 491-сонидан

Total Views: 92 ,

Добавить комментарий

Яҳудий вужудининг Ғазо сектори жанубидан чиқиб кетиши урушдаги бир босқичми ёки урушнинг тугашими?!

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Яҳудий вужудининг Ғазо сектори жанубидан чиқиб...

Закрыть