Япония бош вазири 40 йил ичида Эронга илк маротаба ташриф буюради

Япония бош вазири 40 йил ичида Эронга илк маротаба ташриф буюради

Япония бош вазири Синдзо Абэ 12-14 июнь кунлари Эронга ташриф буюриб, президент Ҳасан Руҳоний ва Эроннинг олий раҳнамоси оятуллоҳ Али Ҳоманаий билан учрашув ўтказади. Бу ҳақда Япония ҳукумати бош котиби Ёсихидэ Суга Токиодаги матбуот анжуманда маълум қилди.  

Таъкидланишича, Абэ 14 июнь куни Японияга қайтади. Ушбу ташриф Япония бош вазирларининг Эронга 40 йилдан кўпроқ вақт ичидаги илк ташрифи бўлади. Шунингдек, жорий йилда Япония ва Эрон ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганига 90 йил тўлади.

Япония бош вазирларининг Эронга охирги ташрифи 1978 йилда юз берган. 

Абэ Эронга ташрифи арафасида АҚШ президенти Дональд Трамп билан телефон мулоқоти ўтказиб, у билан Эрондаги вазиятни муҳокама қилган.

Трамп май ойида Японияга ташрифи вақтида Абэнинг АҚШ ва Эрон ўртасида воситачи ролини ўйнамоқчилигига қизиқиш билан қарашини айтган. Трамп Япония ва Эрон етакчилари яхши муносабатларда эканликларини қайд қилиб ўтган.

Kyodo ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Абэнинг Эронга бўлғуси ташрифи 24 май куни Токиода Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жон Болтон билан суҳбат давомида муҳокама қилинган. Бундан олдин Япония бош вазири 16 май куни Токиода Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф билан учрашган. Абэ, шунингдек, Эронга ташрифи юзасидан Саудия Арабистони ва БАА раҳбарияти билан маслаҳатлашувлар ўтказган. 

Total Views: 274 ,

Добавить комментарий

Хитой: Бу йирик давлат учун ахлоқсизлик ва шармандаликдир

Хитой: Бу йирик давлат учун ахлоқсизлик ва шармандаликдир АҚШ Huawei...

Закрыть