Ямандаги курашни ким ҳал қилади?!

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Роя газетаси:

Ямандаги курашни ким ҳал қилади?!

Устоз Шайф Шародий – Яман

Англо-Америка кураши собиқ АҚШ президенти Эйзенхауэр бўшлиқни тўлдириш, деган ўзининг машъум лойиҳасини бошлагандан буён Англо-Америка кураши авж олиб келмоқда. Бу курашнинг охири кўринмаяпти. Орада бир оз тинчланган бўлса ҳам, бу нарса курашаётган томонларнинг бир оз дам олишига ўхшайди, холос. Дарҳақиқат, машъум лойиҳа матнида Британияни мустамлака ерларидан қувиб чиқариб, ўрнига АҚШ мустамлакасини ўрнатиш, қайд этилган. Ярим асрдан зиёд вақт давом этган бу курашнинг қурбонлари юз минглабни ташкил қилди ва уларнинг аксари мусулмонлар бўлди. Кўриш мумкинки, айни курашда Америка Британияни баъзи мустамлакалари ва нуфузи остидаги минтақалардан чиқариб ташлашга эришди. Биз бунга қуйида айрим мисолларни келтирамиз:

Биринчи: Америка инглизлар нуфузини чиқариб ташлашга муваффақ бўлган ерлар, жумладан:

1 – Туркия:

Туркия Усмоний Халифалик ағдарилгандан бошлаб, то Эрдоган ҳокимиятга келгунга қадар инглизлар нуфузи остида бўлиб келди. Илмоний камолчиларнинг Исломга қарши очиқ уруш олиб бориши одамларда, асосан, исломчиларда уларга нисбатан нафрат уйғотди. Ана шунда Америка англияпараст турк режимини сайлов ўтказишга мажбурлади… Исломчилар овозини кўпроқ қўлга киритиш учун Адолат ва Тараққиёт партияси орқали одамлар туйғусини қўзғашга ҳаракат қилди. Шундай бўлди ҳам. Кейин Америка (полиция ичида) «терроризм»га қарши кураш қисмларини пайдо қилиб, мамлакатдаги англияпараст армия режимга қарши инқилоб қила олмаслиги учун шу қисмлар орқали Эрдоганга таянч берди. Зеро, бу армия илгари Америка малайларига қарши инқилоб қилиб келган. Шундан сўнг, Америка турк армияси тагига сув қуйишга уринди ва ниҳоят, 2016 йилдаги омадсиз давлат тўнтариши ортидан буни уддалади ҳам. Яъни, омадсиз давлат тўнтаришидан кейин Эрдоган армияни Британия малайларидан тозалашга муваффақ бўлди. Бу билан Америка Туркиядан Британия нуфузини чиқариб ташлади ва албатта, бундай қақшатқич курашнинг қурбонлари минглаб мусулмонлар бўлди.

2 – Эрон:

Шоҳ Паҳлавий замонида Эрон инглизлар таъсири остида эди. Кейин Америка ҳокимиятдан англияпарастларни ағдариб, ўз малайларини олиб келишга муваффақ бўлди. Эрон 1979 йил инқилобидан бери Америка нуфузи остида бўлган ва унинг сиёсати доирасидан чиқмайдиган минтақа бўлиб келмоқда.

3 – Сурия:

Гарчи ўтган асрнинг қирқинчи ва эллигинчи йилларидаги Англо-Америка кураши қизғин тус олиб, ҳатто биргина 1949 йилнинг ўзида учта ҳарбий тўнтариш юз берган бўлишига қарамай, Америка 1963 йил инглизлар нуфузини Суриядан суриб чиқаришни уддасидан чиқди. Ҳокимият тепасига Социалистик Баас партиясидаги ўз малайларини олиб келди. Бу партия ярим асрдан зиёд вақт ҳокимиятда қолди ва шу давр мобайнида мусулмонларга аччиқ азоб-уқубатларни тотдирди… Ва ниҳоят, Сурия режимини ағдариш, харобалари узра рошид Халифаликни барпо этиш учун 2011 йили қўзғолон бошланди. Агар Америка ўзининг жинояткор малайи Башар Асадни ҳокимиятдан ағдарилишига йўл қўймаслик учун Эрон ва унинг Ҳизблари, Россия ва Туркиядан иборат қароқчиларини олиб келмаганда эди, ушбу қўзғолон муваффақият қучган бўлар эди. Бугун Америка қўзғолонни йўқ қилдим, дея бутун дунёга жар солмоқда. Бироқ унинг макри ҳам, малайлари макри ҳам, Аллоҳнинг изни ила, албатта заволга юз тутажак. Чунки Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир, лекин инсонларнинг аксари буни билмаслар.

4 – Миср:

Миср қироллик бошқаруви даврида инглизлар таъсири остида эди. Америка эса, қиролликни ағдариб, ҳокимиятга ўз малайларини олиб келишга муваффақ бўлди. Шу вақтдан бери бу юрт ҳануз унинг нуфузи остида қолмоқда. Гарчи 2011 йил 25 январдаги қўзғолон Америка малайи Муборакни ағдарган бўлса ҳам, бироқ Қўшма Штатлар қўзғолонни жиловлаб олди. Буни Мурсийни ҳокимиятга олиб чиқиш билан қўзғолон кўчаларини тинчитиш, кейин эса, Сисийга Мурсийни ағдаришни буюриш орқали амалга оширди. Шу йўл билан Адли Мансур, кейин Сисий каби янги малайларини олиб келди.

5 – Ироқ:

Ироқ 1915 йилдан то 2003 йил Саддам Ҳусайн ағдарилгунга қадар инглизлар нуфузи остида бўлди. Шу вақт мобайнида Англо-Америка кураши турли даврларда қизғин тус олиб, Америка ҳокимиятга Абдулкарим Қосим, Абдуссалом Ориф ва бошқа малайларини олиб келган бўлса-да, бироқ Саддам Ҳусайннинг келиши инглизларнинг Ироқдаги чангалини мустаҳкам темир чангалга айлантирди… Америка то 2003 йил Ироққа агрессия қилиб, Ироқ режимини ағдармагунига қадар Саддам Ҳусайнни тахтдан ағдариш қўлидан келмади. 15 йилдан буён Ироқни зўравонлик, бошбошдоқлик, давлат мулкини даҳшатли равишда талон-тарож қилиш, коррупция каби қақшатқич азоб-уқубат ботқоғига ботириб келмоқда. Тўғри, Америка Ироқдан инглизлар нуфузини суриб чиқарди. Бироқ ўзи ҳам, Ибодий ва Эрон сингари малайлари ҳам бу юртни атиги бир неча кун бўлса ҳам тинч ушлаб туришга ожизлик қилишди. Ҳатто анави Трамп ҳам Ироққа одамларни ғафлатда қўйиб, тун қоронғисида ўғри каби писиб келиб кетишга мажбур бўлди.

6 – Судан:

Америка малайи Умар Баширни қудратга олиб келгунга қадар Суданда унинг Британия билан кураши қизғин давом этди. Ҳозирда Башир Американинг режаларини диққат билан амалга оширмоқда, масалан, Судан жанубини бўлиш каби. Мана, бугун эса, қўзғолон бошланиб, Баширни кетишини талаб қилмоқда. Хўш, Судан аҳли Ислом билан бошқарувчи Халифалик барпо этилишини талаб қилармикинлар ёхуд қўзғолон жиловланиб, йўқ қилинармикин?!

7 – Покистон:

Покистон инглизлар томонидан босиб олингандан буён уларнинг таъсирлари остида давом этди. Кейин Америка келди ва бу юрт ҳануз унинг сиёсати доирасидан чиқмайдиган минтақа бўлиб қолмоқда.

8 – Саудия:

Саудия ҳам инглизлар нуфузи остида эди. Аммо қирол Сауд тахтга келгач, у Американи дўст тутишни бошлади. Ўшандан бошлаб, икки давлат ўртасидаги кураш авж олди. Ниҳоят, Салмон ҳокимиятга келиб, ўғли билан бирга, мамлакатдан инглизлар нуфузини деярли супуриб чиқаришга муваффақ бўлди.

Иккинчи: Англо-Америка кураши ҳамон қизғин давом этаётган давлатлар, жумладан:

1 – Яман:

Яманда бир тарафда Америка ва унинг Ҳусийлардан иборат малайлари, иккинчи тарафда Британия ва унинг Ҳодий, Амирликлар каби малайлари ўртасидаги кураш қизғин давом этди. Ҳатто, музокаралар ортидан ҳам баъзи фронтларда уруш қайнамоқда… Ўтган тўрт йил мобайнида бу ўлка ва унинг аҳли ушбу кураш офатларидан қаттиқ азият чекмоқда, томонларнинг бирортаси ҳам курашни ўз манфаати томонга ҳал эта олгани йўқ.

2 – Ливия:

Британия 1969 йил ўз малайи Муаммар Қаззофийни олиб келгандан бери Ливия инглизлар нуфузи остида қолди. Сўнг Сентябрда Фотиҳ, дея танилган қўзғолон бошланиб, 2011 йил Қаззофийга қарши қўзғолон аланга олди ва бу икки давлат ўртасидаги кураш янада авж олди… Кейин Америка ўз малайи Ҳафтарни, яъни, Қаззофийнинг зўравонлигидан қочиб, Америкада йигирма йил яшаган кимсани олиб келди. Ливия аҳлидан ўн минглаби бу давлатлар кураши қурбони бўлди ва бу ерда ҳам томонларнинг бирортаси курашни ўз манфаати томонга ҳал эта олгани йўқ.

3 – Иордания:

Иордания ташкил топгандан бошлаб инглизлар нуфузи остида бўлди ва то бугунга қадар ҳам шундай давом этмоқда. Аммо Америка инглизлар нуфузини қувиб чиқаришга ҳаракат қиляпти. Буни Халқаро Валюта Фонди, Жаҳон Банки, Жаҳон Савдо ташкилоти каби ўз муассасалари орқали амалга оширишга уриняпти. Бугун Иордания устида бу икки давлат ўртасидаги кураш авжи палласида ва шубҳасиз, кураш қурбони доим мусулмонлар бўлиб қолмоқда.

Ямандаги курашни ким ўз фойдасига ҳал этади?!!

Ямандаги курашни томонларнинг иккови ҳам ўз фойдасига ҳал эта олмаётганининг икки сабаби бор:

Биринчи сабаб: Ўттиз йилдан зиёд вақтдан бери Яманда ҳукмронлик қилиб келган Британия, бугун курашни ўзи томонга ҳал этолмайдиган аҳволда қолган. Бироқ у юртдаги аксар доирани ўз қўлида ушлаб келмоқда. У Амирликлар орқали жанубни назорат қиляпти, Ҳадида шаҳрида Ҳусийларни жиғилдонидан олишга уриняпти… Бироқ Америка босимлари бунга халақит беряпти.

Иккинчи сабаб: Америка ўзидаги бор имконият билан Ҳусийларни қўллаб-қувватлаяпти, инглизларнинг уларни йўқ қилиш ёки заифлаштиришларига йўл қўймаяпти. У Ҳусийлардан инқилобчилар тўнини ечиб, уларга қонунийлик тўнини кийдиришга уриняпти. Шунинг учун кураш дам авж олса, дам пасайяпти ва яқин орада томонларни курашни ўз манфаати томонга ҳал этиши амри маҳол кўринади.

Бу кураш ва унинг оқибатларидан қутулиш йўли:

Яман ва бошқа юртларимиздаги ушбу кураш сабабли келиб чиқаётган бўҳронлару муаммолардан қутулишнинг йўли фақат битта. У ҳам бўлса, Ҳизб ут-Таҳрир барча мусулмонларни ўзи билан биргаликда барпо этишга даъват қилаётган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этиш йўлидир. Зотан, ушбу Халифаликкина барча ўлкаларимиздан кофирлар нуфузини йўқ қилиб, бандаларга қилаётган ёвузликларига барҳам беради. Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир, лекин инсонларнинг аксари буни билмайдилар.

Роя газетасининг 2019 йил 16 январ чоршанба кунги 217-сонидан

Total Views: 534 ,

Добавить комментарий

Судан аҳли ҳаракати Аллоҳнинг шариатини ҳокимиятга олиб чиқиш қўзғолони бўлсин

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم Роя газетаси: Судан аҳли ҳаракати Аллоҳнинг...

Закрыть