WSJ: АҚШ ва Эрон махфий музокаралар ўтказган

WSJ: АҚШ ва Эрон махфий музокаралар ўтказган

Сўнгги кунларда АҚШ ва Эрон Теҳрондаги Швейцария элчихонаси орқали махфий музокаралар олиб борган. Wall Street Journal’нинг америкалик юқори мартабали мулозимларга таянган ҳолда хабар қилишича, уларнинг оҳанги сиёсатчиларнинг жамоатчиликка баёнотларидан кўра анча босиқроқ бўлди.

Таъкидланишича, эронликлар Бағдод халқаро аэропортида генерал Қосим Сулаймоний ўлдирганидан бир неча соат ўтгач, биринчи хабарни олишган. Унда Дональд Трамп маъмурияти Эрон ҳукуматидан можарони янада авж олдирмаслик тўғрисида қатъий сўраган. Кейинчалик, эронликларнинг ўзи Швейцария элчихонасидаги алоқа каналидан фойдаланиб, Оқ уйга ўз позицияларини тушунтиришди.

Эрон расмийларидан бири WSJ’га АҚШ билан алоқа канали мавжудлигини тасдиқлади. «Чўлда ҳатто бир томчи сув ҳам жуда муҳим», — дея маълум қилган у.

Швейцариялик дипломатларнинг тушунтиришича, хабарлар элчихонада фақат бир неча киши фойдаланиши мумкин бўлган қурилмага факс шаклида юборилади. Кейинчалик дипломатик каналлар орқали швейцарияликлар олинган хабарларни манфаатдор томонларга узатади.

Total Views: 442 ,

Добавить комментарий

Трамп: Ироқ пул тўламаса Америка қўшинлари бу ердан чиқиб кетмайди

Трамп: Ироқ пул тўламаса Америка қўшинлари бу ердан чиқиб кетмайди...

Закрыть