WP: АҚШ Яманда яна бир эронлик юқори мартабали ҳарбийни йўқ қилишга уринган

WP: АҚШ Яманда яна бир эронлик юқори мартабали ҳарбийни йўқ қилишга уринган

«Ал-Қудс» махсус бўлинмаси раҳбари генерал Қосим Сулаймоний ўлдирилган куни америкалик ҳарбийлар Яманда эронлик яна бир юқори мартабали ҳарбийни йўқ қилишга уринган, деб хабар беради The Washington Post.

Гап «Ал-Қудс»нинг молиявий масалалар бўйича мутахассиси Абдул Разо Шахалий ҳақида кетмоқда. Бироқ Вашингтон уни ўлдиришга муваффақ бўлмаган.

Маълумотларга кўра Абдул Разо Шахалийни йўқ қилишга уриниш яна амалга оширилиши мумкин. АҚШ администрациясининг таъкидлашича, у Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқдошларига қарши бир қатор ҳужумларга алоқадор. «Айни вақтда операция махфийлигича қолмоқда. Бунга америкалик ҳарбийларнинг омадсизлиги билан боғлиқ бўлиши мумкин, агар Шахалий ўлдирилганида АҚШ бу ҳақда маълум қилган бўларди», — дейилади хабарда.

Total Views: 451 ,

Добавить комментарий

WSJ: АҚШ ва Эрон махфий музокаралар ўтказган

WSJ: АҚШ ва Эрон махфий музокаралар ўтказган Сўнгги кунларда АҚШ...

Закрыть