Вашингтон «Туркиянинг F-35 дастурида иштирок этишини тўхтатиш» тўғрисида қарор қабул қилди

Вашингтон "Туркиянинг F-35 дастурида иштирок этишини тўхтатиш" тўғрисида қарор қабул қилди

АҚШ мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Патрик Шанаханнинг мактуби Анқара ва Вашингтон ўртасидаги иттифоқчилик руҳига тўғри келмайди, деди Туркия мудофаа вазири Хулуси Акар.

"Мактуб услуби иттифоқичилик руҳига тўғри келмайди. Биз унга керакли жавобни тайёрлаяпмиз", — дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради ТРТ телеканали.

Forein Policy журналининг ёзишича, Шанахан Акарга мактубида 31 июлдан Флорида ва Аризонадаги базаларда ўқиётган 42 нафар учувчига базага кириш тақиқланишини билдирган. АҚШ шунингдек, Туркиядан кейинроқ ташриф буюрадиган 34 нафар учувчини қабул қилишдан бош тортади. Чунки Вашингтон "Туркиянинг F-35 дастурида иштирок этишини тўхтатиш" тўғрисида қарор қабул қилган.

Туркиялик учувчиларнинг ўқишларини тўхтатиш Анқаранинг Россиядан С-400 зенит ракета мажмуаларини сотиб олиши билан боғлиқ. АҚШ Туркия С-400 сотиб олмаслиги учун ҳаракат қилмоқда. 

Total Views: 311 ,

Добавить комментарий

Туркия полицияси ноқонуний яшаётган хорижликларга қарши курашни кучайтиради

Туркия полицияси ноқонуний яшаётган хорижликларга қарши курашни кучайтиради Туркия ноқонуний...

Закрыть