Ўзбекистонга Хитой мудофаа вазири бошчилигидаги ҳарбий делегация ташриф буюрди

Ўзбекистонга Хитой мудофаа вазири бошчилигидаги ҳарбий делегация ташриф буюрди

Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов Хитой мудофаа вазири генерал-полковник Вэй Фэнхэ бошчилигидаги ҳарбий делегациясини қабул қилди.

Мудофаа вазирлиги сайтида хабар қилинишича, 27 апрель кунги учрашувда мудофаа ва ҳарбий таълим саҳосида ўзбек-хитой ҳамкорлиги, турли йўналишларда тажриба алмашинуви истиқболлари муҳокама қилинган.

"Хитой, бу – дўстлик, ҳамкорлик ва ўзаро қўллаб-қувватлаш алоқалари тобора мустаҳкамланаётган, ишончли, вақт синовидан ўтган стратегик ҳамкордир", дея генерал-майор Баҳодир Қурбоновдан иқтибос келтирилди вазирлик сайтида.

Хабарда айтилишича, айни пайтда ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар Хитой Халқ-озодлик армияси ҳарбий-таълим муассасаларида фаол тайёргарликдан ўтмоқда.

Шунингдек, жорий йилнинг сентябрь ойидан бошлаб, Қуролли Кучлар академиясида хитойликлар ташаббуси билан хитой тилини интенсив тарзда ўрганиш курсларини ташкил этиш режалаштирилган. Курсларга Тошкент давлат шарқшунослик институти қошидаги Конфуций номли Ўзбек-хитой институти ўқитувчилари жалб қилиниши айтилмоқда.

Учрашувлар якунида эса Ўзбекистон ва Хитой мудофаа вазирликлари ўртасида 2019 йилга икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланган.

Total Views: 286 ,

Добавить комментарий

«Бир макон, бир йўл» форумида 64 млрд долларлик 283 та келишув имзоланди

«Бир макон, бир йўл» форумида 64 млрд долларлик 283 та...

Закрыть