Ўзбекистонга Европа Иттифоқи делегацияси ташриф буюрди

Ўзбекистонга Европа Иттифоқи делегацияси ташриф буюрди

1 апрел куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Питер Буриан ва Афғонистон бўйича махсус вакили Роланд Кобиа таркибидаги ЕИ делегациясини қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, учрашувда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги кўп қиррали алоқаларнинг ҳолати ва истиқболлари, жумладан Афғонистоннинг ижтимоий-иқтисодий тикланиши ва Оролбўйи муаммосини комплекс ҳал этишга қаратилган лойиҳаларни татбиқ этишдаги ҳамкорликнинг амалий масалалари муҳокама қилинди.

“Европа Иттифоқи вакиллари томонидан сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, илм-таълим, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш учун янги имкониятлар очаётган Ўзбекистондаги кенг кўламли ислоҳотлар жараёни ва уларнинг дастлабки натижалари юқори баҳоланди”, дейилади хабарда.

Учрашувда 2019 йилда бўлиб ўтадиган қўшма тадбирлар жадвали ва кун тартиби юзасидан фикр алмашилди ҳамда халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Музокараларда Европа Иттифоқи делегацияси раҳбари, элчи Эдуардс Стипрайс иштирок этди.

Total Views: 437 ,

Добавить комментарий

Ўзбекистонда мобил телефонларнинг IMEI кодларини рўйхатга олиш бошланди

Ўзбекистонда мобил телефонларнинг IMEI кодларини рўйхатга олиш бошланди Ўзбекистонда 1...

Закрыть