Ўзбекистонда қидирувдаги шахс паспортининг амал қилиш муддати бекор қилиниши мумкин

Ўзбекистонда қидирувдаги шахс паспортининг амал қилиш муддати бекор қилиниши мумкин

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати матбуот хизматининг маълум қилишича, Ўзбекистонда қидирувдаги шахс паспортининг амал қилиш муддати суд қарори билан тўхтатилиши мумкин.

Ўзбекистон Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар Жиноят-процессуал кодексига бу ҳақдаги ўзгартиш киритишни кўриб чиққан ва бу ўзгартиш биринчи ўқишда маъқулланган.

Депутатларга кўра, ушбу ўзгартиш экстрадиция қилишнинг имкони бўлмаган қидирувдаги шахсларга нисбатан жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлайди.

Бундай тажриба дунёнинг қатор илғор давлатлари, жумладан, Қўшма Штатлар, Канада, Германия, Франция, Норвегияда айбланувчиларни суддан яширинишини олдини олиш мақсадида жорий этилган.

Total Views: 133 ,

Добавить комментарий

Ҳонгконг ҳукумати Хитойга экстрадиция қилиш ҳақидаги қонун лойиҳасини тўхтатди

Ҳонгконг ҳукумати Хитойга экстрадиция қилиш ҳақидаги қонун лойиҳасини тўхтатди Ҳонгконг...

Закрыть