Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасидаги 9та ўтиш пункти очилди

Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасидаги 9та ўтиш пункти очилди

2018 йилнинг 1 мартидан Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари ўртасида эришилган келишувларни амалга оширишнинг аниқ мисоли ўлароқ ўзбек-тожик давлат чегараси орқали 9та ўтиш пунктлари тантанали равишда очилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хусусан, Самарқанд вилоятидаги «Жартепа» («Саразм»), Жиззах вилоятидаги «Кушкент» («Ўратепа») ва «Учқўрғон» («Ҳавотоғ»), Сирдарё вилоятидаги «Ховособод» («Зафаробод»), Тошкент вилоятидаги «Бекобод» («Хаштяк»), Наманган вилоятидаги «Поп» («Навбунёд»), Фарғона вилоятидаги «Равот» («Равот»), Сурхондарё вилоятидаги «Гулбаҳор» («Айваж») каби автомобиль йўлларидаги пунктлар, шунингдек, темир йўл чизиғидаги «Амузанг» («Ҳошади») пунти очилди.

Бундан аввалроқ баҳорнинг илк кунида Ўзбекистондан тикланган темир йўл орқали Тожикистонга илк поезд келиши ҳақида хабар берилганди.

«Кўлоб-Москва» йўналиши бўйлаб биринчи йўловчи поезди «Амузанг» («Ҳошади») темир йўли ўтказиш пункти орқали 7 март куни қатнашни бошлаши кутилмоқда.

Total Views: 1164 ,

Добавить комментарий

АҚШ Шарқий Ғутадаги вазият учун Россияни айблади

АҚШ Шарқий Ғутадаги вазият учун Россияни айблади АҚШнинг фикрича, Россия...

Закрыть